Россияда мигрантларни ишга ёлловчилар қаттиқ назоратга олинади

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишМигранты на стройке
Мигранты на стройке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2021
Oбуна бўлиш
Тадбиркорлар фаолияти устидан улар меҳнат ва миграция қонунчилигига қанчалик амал қилишаётгани бўйича режадан ташқари текширишлар ўтказилиши мумкин
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Россия Ички ишлар вазирлиги ходимлари чет эл фуқароларини ёллайдиган иш берувчилар фаолиятини янги регламент бўйича назорат қилиб боради. Бу ҳақда департамент буйруғи лойиҳасига асосланиб ТАСС хабар бермоқда.
Жумладан, Ички ишлар вазирлиги ходимлари компания ва фирмалар раҳбарларини меҳнат мигрантларининг Россия Федерацияси ҳудудида бўлиш, яшаш, ҳаракатланиш ва меҳнат фаолиятини амалга ошириш қоидаларига қанчалик амал қилаётганликлари бўйича текшириб боради.
Выдача первых патентов в Едином миграционном центре Московской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2021
Патент: “Сахарово” миграция маркази мигрантларга эслатма билан чиқди
Буйруқ лойиҳасида полиция режадан ташқари назорат текширувини ўтказишга ҳақлилиги кўрсатилган. ИИВ ходимлари керакли ҳужжатларни тақдим этишни сўрашга, шунингдек, манзилли рейдларни амалга оширишга ҳақли бўлади.
Қоидабузарликлар аниқланган тақдирда, идора мутахассислари миграция қонунчилигининг мажбурий талабларига риоя қилмаганлик билан боғлиқ баённомалар тузадилар.
Выдача первых патентов в Едином миграционном центре Московской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.04.2021
Муҳим: 1 майдан патент тўлови учун янги реквизитларни кўрсатиш керак
Ички ишлар вазирлиги иш берувчилар полиция ҳаракатлари устидан шикоят қилишлари мумкинлигини таъкидлаб ўтган.
Патент, РВП ва ВНЖ: муҳим ўзгаришлар кутилмоқда >>>
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил март ойида Россия президенти Владимир Путин миграция қонунчилигини ислоҳ қилиш бўйича кўрсатмалар рўйхатини тасдиқлади.
Амалдаги қонунчиликнинг зарур даражада аниқ эмаслиги ҳамда ҳужжатларни бирлаштиришга эҳтиёж борлиги амалдаги қоидаларнинг ўзгартирилишига сабаб бўлди.
Янгиликлар лентаси
0