Жамият

Сўнгги беш йилда қарийб 45 минг нафар эркак ўқитувчи халқ таълими тизимига қайтди

© Sputnik / Рамиз БахтияровУченики выполняют задание на уроке русского языка в одной из школ Узбекистана
Ученики выполняют задание на уроке русского языка в одной из школ Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2021
Ўқитувчини жамиятда мавқеини оширишга ҳар томонлама ҳаракат қилиниши натижасида халқ таълими тизимига қарийб 45 минг нафар эркак ўқитувчи қайтган.
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Ўзбекистонда ўқитувчини жамиятда мавқеини оширишга ҳар томонлама ҳаракат қилиниши натижасида сўнгги беш йилда қарийб 45 минг нафар эркак ўқитувчи халқ таълими тизимига қайтди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар сони 64 минг 892 нафардан 46 минг 214 нафарга (30 фоизга) камайган.
330 школа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.06.2021
Жамият
Мактаблар рейтинги аниқланади ва ОАВда ёритилади
Вазирлик маълумотларига кўра, 2018—2019 йилларда Ўзбекистонда халқ таълими тизимидаги жами ўқитувчилар сони 445 638 нафарни ташкил этган бўлса (эркак ўқитувчилар сони — 133 207 нафар), 2020—2021 йилдан ушбу кўрсаткич 501 044 нафарни ташкил этган. Бунда эркак ўқитувчилар сони 159 104 нафарга етган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала