Вазирликлар янги дастурлар яратиш бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқиши керак – президент

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда биринчи ярим йилликда рақамли иқтисод ҳажми ярим миллион доллардан ошган, дастурлаш хизматлари экспорти эса 17,5 миллион долларга етган. Президент ушбу кўрсатгичларни яна 2,5 баравар ошириш мумкинлигини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 14 июл – Sputnik. Ҳар бир вазирлик ва давлат органи ҳудудларда янги дастурлар яратиш бўйича "йўл харитаси" ишлаб чиқиши керак деди Шавкат Мирзиёев 13 июль куни бўлиб ўтган мажлисда.
– Охирги йилларда қилинган ишлар, албатта, ўз натижасини берди, хизматлар қулай ва одамларга яқин бўлди. Лекин рақамли технологиялар кун сайин ўзгариб, янги-янги имкониятлар очилмоқда. Шунинг учун ҳар бир вазирлик, давлат органи ва ҳудудларда янги дастурларни жорий этиш бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқиш керак, – деди Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек, президент, мобил илова орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари сонини 100 тага етказиш, хусусан, коммунал соҳа, кадастр, солиқ, божхона, пенсия ва меҳнатга оид маълумотларни олишда қулайликларни ошириш зарурлигини таъкидлади.
Мажлисда хабар қилинишига кўра, Ўзбекистонда 2021 йилнинг 1 ярмида рақамли иқтисод ҳажми ярим миллион доллардан ошган, дастурлаш хизматлари экспорти эса 17,5 миллион долларга етган.
Шавкат Мирзиёев ушбу кўрсатгичларни 2,5 баравар ошириш мумкинлигини, хусусан, рақамли иқтисодиёт хизматларини 16 триллион сўмга, компьютер дастурлари экспортини 40 миллион долларга етказиш мумкинлиги айтиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Ўзбекистон президенти фармони билан “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси тасдиқланган эди. Унга мувофиқ, 2020-2022 йилларда ҳудудлар ва тармоқларни рақамли трансформация қилиш дастурлари амалга оширилмоқда.
Хусусан, тармоқлар бўйича 443 та лойиҳа ишлаб чиқилиб, бугунги кунгача 194 таси татбиқ этилди. Ҳудудларда дастурдаги 1 минг 643 та лойиҳадан 1 минг 172 таси жорий қилинди.
Шунингдек, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали 253 хил хизматлар кўрсатилмоқда. Жорий йилда уларни яна 60 тага кўпайтириш, 50 дан ортиқ хизматларни соддалаштириш мўлжалланган.
Янгиликлар лентаси
0