АҚШнинг афғонларни эвакуация қилиш режаси Захаровага Жванецкийни эслатиб юборди

© Пресс-служба МИД РФ / Медиабанкка ўтишБрифинг официального представителя МИД России М. Захаровой
Брифинг официального представителя МИД России М. Захаровой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2021
Oбуна бўлиш
АҚШ ва НАТО давлатлари 1 майдан Афғонистон ҳудудидан қўшинларни чиқара бошлагач, мамлакатда вазият ўткир тус олди.
ТОШКЕНТ, 15 июл - Sputnik. РФ ТИВ расмий вакили Мария Захарова АҚШнинг мамлакатда америка кучларига ёрдам берган Афғонистон фуқароларини эвакуация қилиш режасига сатирачи Михаил Жванецкий сўзлари билан шарҳ берди.
"Жванецкий ёдга тушиб кетди: "Тартибга солди. Ҳаммаси шундай – ҳаммаёқда тартиб ҳукмрон, келиб ўтирмасанг ҳам майли". Афғонистонда америкаликлар шундай демократияни ростлашдики, халқни олиб чиқиш керак энди. Келиб ўтирмасанг ҳам майли. Ҳаммаси шундай", – деб ёзган дипломат Telegram каналда.
Президент Афганистана Ашраф Гани прибыл в Ташкент на конференцию высокого уровня
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2021
Ашраф Ғани Тошкентга келди
Илгарироқ Associated Press АҚШ мамлакатда бўлиб турган америкалик ҳарбийлар ва уларнинг иттифоқдошларига кўмак кўрсатиб келган Афғонистон фуқароларини шу ой охирида Ислом республикасидан чиқариб кетишни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эди.
ОАВлар хабар беришича, гап 18 минг киши ҳақида бормоқда, улар орасида, мисол учун, таржимонлар ҳам бор. Шунингдек, бу фуқароларнинг 53 мингга яқин оила аъзолари ҳам Афғонистондан чиқиб кетишга умид қилмоқда.
1 майдан АҚШ ва НАТО давлатлари Афғонистон ҳудудидан қўшинларни чиқара бошлагач, мамлакатдаги вазият ўткир тус олди.
Вооруженные люди в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2021
Толиблар Туркияга "сўнгги афғонча огоҳлантириш" эълон қилди: буёғи нима бўлади?
2020 йил америкаликлар ва "Толибон"* вакиллари 18 йил деганда биринчи марта тинчлик битимини имзоладилар. Ушбу келишув доирасида чет эл қўшинлари Афғонистонни тарк этишлари лозим. Оқ уй контингентни 11 сентябрга қадар тўлиқ чиқариб кетиш ваъдасини берган.
Куни кеча Россия ТИВ толиблар 400 уезддан ярмида назорат ўрнатишгани ҳақида баёнот берди. РФ президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабуловнинг прогнозига кўра, жанговар ҳаракатлар яна икки ой давом этиши мумкин.
Sputnik радиоси хабарига кўра эса, афғон ҳукумати бир муддат олдин "Толибон"* томонидан эгалланган барча ҳудудлар устидан назоратни қайтариб олгани ҳақида баёнот берган.
* Россияда таъқиқланган халқаро террористик ташкилот.
Янгиликлар лентаси
0