Сиёсат

Ашраф Ғани Тошкентга келди

© ИА "Дунё"Президент Афганистана Ашраф Гани прибыл в Ташкент на конференцию высокого уровня
Президент Афганистана Ашраф Гани прибыл в Ташкент на конференцию высокого уровня
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2021
Афғонистон раҳбари 15-16 июль кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган нуфузли халқаро конференциясида иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Афғонистон президенти Ашраф Ғани бугун Тошкентга амалий ташриф билан келди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар қилмоқда.
Афғонистон раҳбари 15-16 июль кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган "Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар" халқаро конференциясида иштирок этиши кутилмоқда.
Флаг Афганистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2021
Иқтисод
Афғонистон Ўзбекистоннинг Жанубий Осиёдаги энг йирик иқтисодий ҳамкори - CERR
Шунингдек, нуфузли анжуманда, Покистон бош вазири, Марказий Осиё давлатлари, Хитой, Россия ташқи ишлар вазирлари, АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили – жами 600 га яқин иштирокчи ташриф буюриши кутилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилаётган ушбу юқори даражали анжуман Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари ўртасидаги дўстона алоқалар, ишонч ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала