Дунёда

Дунё ковид пандемиясининг 3-тўлқин бошида – БССТ

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишЛечение больных с COVID-19 в ГКБ №52
Лечение больных с COVID-19 в ГКБ №52 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2021
Коронавирусга қарши кучли эмлаш ўз самарасини бермоқда - БССТ раҳбари.
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Коронавирусга қарши кучли эмлаш жараёни ўз самарасини бермоқда, аммо дунё барибир пандемия янги тўлқини ёқасида турибди, деди Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (БССТ) бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус.

"Ўтган ҳафта дунёда COVID-19ни юқтириш даражасининг ўсиши кетма-кет тўртинчи ҳафта бўлди, бу БССТ битта минтақасидан ташқари бошқа жойларда касалланиш ҳолатлари кўпаймоқда. Ўн ҳафталик пасайишдан кейин ўлим даражаси ҳам ўсиб бормоқда", деди у БССТ Фавқулодда Қўмитасининг дунёда COVID-19 билан вазиятни баҳолаш бўйича йиғилиш очилишида.

Унинг сўзларига кўра, SARS-CoV-2 янги ҳолатлари кўпайишининг асосий сабаби - дельта штамм бўлди, у дастлабки вариантдан икки баравар юқумлироқ.
Госпиталь для лечения больных COVID-19  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2021
Жамият
Коронавирус ва пневмония: Ўзбекистонда 785 киши пандемия қурбони бўлди
БССТ бош директори эмлаш даражаси юқори бўлган минтақаларда вирусдан ўлим ҳолатлари камайиши қайд этилганини таъкидлади.
БССТ фавқулодда вазиятлар қўмитаси ҳар уч ойда бир йиғилиб, COVID-19 тарқалиши хавфи даражасини баҳолайди. Қўмита қарорига кўра, бу касаллик ҳозирги кунда халқаро соғлиқни сақлаш учун фавқулодда вазиятга айланди.
Қўмита 15 июлдаги йиғилишдан сўнг, БССТ учун янгиланган кўрсатмалар бериши кутилмоқда.
Вакцинация препаратом Sputnik V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2021
Россия
Россияда ўсмирларни коронавирусга қарши эмлаш қачон бошланиши мумкинлиги айтилди
БССТ SARS-CoV-2 нинг тўртта штаммини "хавотирга солувчи" рўйхатига киритди: альфа (британча), бета (африканча), гамма (бразилча) ва дельта (ҳиндча).
Мутахассисларнинг фикрига кўра, охирги штамм мутация қилишни давом эттириш билан бирга SARS-CoV-2нинг уханча штаммидан икки баравар юқумлироқ. Яқинда дельта-плюс варианти пайдо бўлгани маълум бўлди.
БССТнинг маълумотларига кўра, дунёда 187 миллион киши COVID-19 инфекциясига чалингани аниқланган (Жонс Хопкинс Университети статистикасига 188 миллионга яқинлашмоқда). 4 миллиондан ортиқ одам нобуд бўлди.
Энг мураккаб вазият - АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилияда. БССТ маълумотларига қараганда Россия тўртинчи, Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра - бешинчи ўринда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала