Миграция

Фақат ўзбекистонлик мигрантларнинг пул ўтказмалари кўпайди

© Sputnik / Владимир Трефилов / Фотобанкка ўтишДенежные купюры и монеты
Денежные купюры и монеты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2021
Россия Банки маълумотига кўра, МДҲ давлатларидан келган мигрантларининг пул жўнатмалари миқдори камайди.
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. МДҲ давлатларидан келган мигрантларининг ўз ватанларига пул жўнатмалари миқдори камайди. Бу ҳақда РИА Новости Россия Банки маълумотларига асосан хабар қилди.
Молия идорасининг маълумотларига кўра, 2021 йил биринчи чорагида ўтказмалар ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13,5 фоизга камайди ва 1,85 миллиард долларни ташкил этди.
Выдача первых патентов в Едином миграционном центре Московской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2021
Миграция
Патент: “Сахарово” миграция маркази мигрантларга эслатма билан чиқди
Барча давлатлар орасида фақат Ўзбекистонга пул ўтказмалари миқдори ошди. Йил давомида мигрантлар республикага 12,4 фоиз кўпроқ ёки 680,4 миллион доллар жўнатдилар.
Туркманистон эса бошқа мамлакатлар билан таққослаганда энг кучли пасайишни кўрсатди: ўтган йил I-чорагида республикага 0,8 миллион доллар жўнатилган бўлса, бу йилда эса атиги 0,1 миллион доллар юборилди.
Молдовага ўтказмалар 2 бараварга (44,8 млн доллар), Тожикистонга - 37,3 фоизга (224,9 млн доллар), Украинага - 32,6 фоизга (153,1 млн доллар), Озарбайжонга - 29 фоизга (127,7 млн доллар), Қозоғистонга - 28,2 фоизга (20,6 млн доллар), Қирғизистонга - 10 фоизга (378,8 млн доллар) камайди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала