Марказий Осиё ташқи ишлар вазирларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтди

© МИД УзбекистанаНеформальная встреча глав МИД ЦА
Неформальная встреча глав МИД ЦА - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2021
Oбуна бўлиш
Марказий Осиё ташқи ишлар вазирлари Туркманистонда бўлиб ўтиши режалаштирилаётган МО давлат раҳбарлари учрашувига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилишди.
ТОШКЕНТ, 15 июл – Sputnik. Кеча, 14 июл куни Тошкент шаҳрида "Марказий ва Жанубий Осиё: Минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар" анжумани олдидан Марказий осиё ташқи ишлар вазирларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда томонлар Туркманистонда бўлиб ўтиши режалаштирилаётган Марказий Осиё давлат раҳбарлари учрашувига тайёргарлик масалалари ҳамда президентлар учрашуви кун тартибига киритиладиган масалалар муҳокама қилинди.
Учрашувда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов, Тожикистон ТИВ раҳбари Сироджиддин Мухриддин, Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди, Қирғизистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Нуран Ниязалиев, Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередовлар иштирок этишди.
Янгиликлар лентаси
0