Иқтисод

Ўзбекистонда сўнгги 2 йилда автомобилларга талаб 30 %га ошди - CERR

© UzAutoАвтомобили UzAuto Motors
Автомобили UzAuto Motors - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2021
Пандемияга қарамасдан 2020 йилда Ўзбекистонда 2019 йилга нисбатан автомобил савдоси ўсиши кузатилди.
ТОШКЕНТ, 15 июл – Sputnik. Ўзбекистонда сўнгги 2 йил ичида аҳолининг явтомобилларга бўлган талаби 29,6 %га ошди деб хабар қилмоқда Иқтисодий тадқиқотлар маркази (CERR) тарқатган маълумотда.
Ҳисоботда айтилишига кўра, 2021 йилнинг июнь ойида автомобилларга бўлган талаб 2020 йилнинг июнь ойига нисбатан 12,9 %га, 2019 йилнинг шу даврига нисбатан эса 29,6 %га ошган.
Энг юқори ўсиш суратлари Наманган (22,6%), Навоий (20,9%), Самарқанд (18,8%), Фарғона (16,2%) ва Тошкент (16,4%) вилоятларида қайд этилган.
Хусусан, 2021 йилнинг июнь ойида 18,9 мингта янги автомобил рўйхатга олинди. Улардан 1171 таси (6,2%) чет элда ишлаб чиқарилган автомобиллардир. Чет элда ишлаб чиқарилган автомобиллар энг кўп сотилган ҳудудлар Тошкент шаҳри (янги автомобилларнинг 11,8%), Тошкент (5,7%), Самарқанд (3%) ва Хоразм (2,4%) вилоятлари бўлди.
Шунингдек, ўтказилган таҳлилллар автокредитлар ва автомобилларга бўлган талаб ўртасида сезиларли даражада боғлиқлик борлигини кўрсатди. Автокредитлар ҳажмининг 10%га ошиши рўйхатга олинган ва қайта рўйхатга олинган автомобиллар сонининг 4% га ошишига олиб келганини кўрсатди.
Ундан ташқари, юқорда келтирилган ўсиш суратлари ҳисобга олинганда, Ўзбекистон автомобил бозорига коронавирус таъсири минимал бўлганини қайд этиш мумкин. Пандемия йили 2020 йилнинг апрел ойида автотранспорт воситалари савдоси 73,8% га пасайган бўлса, йилнинг иккинчи ярмида бозорда ўсиш кузатилди. Якуний натижа – Ўзбекистонда 2020 йилда сотилган янги автомобиллар сони 276 мингдан ошди. 2019 йилда эса жами – 268 минг янги автомобил сотилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала