Ҳодисалар

Россиялик блогер Subo ва ўнлаб фуқаролар жавобгарликка тортилди

© TelegramРоссийский блогер Subo (Субхан Мамедов)
Российский блогер Subo (Субхан Мамедов) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2021
26 нафар фуқаро (шу жумладан, Субхан Мамедов ва унинг кузатувчилари) карантин қоидаларига зид равишда жамоат жойида тиббий ниқобсиз бўлгани учун жазоланди.
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Тошкентда Амир Темур хиёбонида ярим тунда 150-200 нафар мухлисларини тўплаган “Субо” тахаллусли россиялик блогер Мамедов Субханга чора кўрилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган дастлабки текширув натижасига кўра, 26 нафар фуқаро (шу жумладан, С.Мамедов ва унинг кузатувчилари) карантин қоидаларига зид равишда жамоат жойида тиббий ниқобсиз бўлгани учун МЖтКнинг 54-моддасига асосан БҲМнинг беш бараваригача (1 млн 225 минг) миқдорида жарима жазоси тайинланди.
Милиция - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2021
Жамият
Тошкент марказида ИИВ ходимлари россиялик блогер билан учрашувни тарқатиб юборишди
Шунингдек, 83 нафар фуқарога нисбатан ҳужжатлар расмийлаштириш жараёнида 9 нафар вояга етмаган шахснинг ота-онаси билан профилактик суҳбат ўтказилиб, огоҳлантирилган.
Ҳозирда суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу россиялик блогернинг Тошкентдаги мухлислари билан учрашуви тарқатиб юборилган эди. Чунки республикадаги эпидемиологик вазият туфайли барча турдаги оммавий байрам тадбирлари, жумладан, концерт, фестиваллар вақтинча тўхтатилган. 50 нафардан кўп бўлган кишилар бир жойда, бир вақтнинг ўзида тўпланмаслиги тавсия этилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала