Видео

Лавров МГИМО Тошкент филиали илк битирувчиларига дипломларни топширди

МГИМОнинг дипломатик ходимларни тайёрлайдиган биринчи хорижий филиали Тошкентда фаолият юритмоқда. РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавров Тошкентга ташрифи доирасида тингловчиларга дипломларни топшириш тантанали маросимида иштирок этди.
Россия ташқи ишлар вазири ўз нутқида Тошкентдаги МГИМО филиали магистратурасини биринчи битирувчиларига дипломларни топшириш унинг учун катта шараф эканлигини таъкидлади.
"Бугун сиз ўз меҳнатингиз, интизомингиз ва мақсадга интилувчанлигингиз туфайли ҳужжат олдингиз. Ишончим комилки, ушбу билим даргоҳида олган билимлар профессионал карьерангизда ас қотади. Орадан атиги икки йил ўтди ва биз илк магистрларни чиқармоқдамиз. Ишончим комилки, бу Марказий Осиёда мгимо тарихининг фақат бошланиши”, - деди Лавров.
Россия вазирига кўра, филиал энг янги технологиялар билан жиҳозланган ва профессионал ўқитувчилар таркиби ва илғор ўқитиш усуллари талаб қилинадиган дипломатик кадрларни тайёрлашга имкон беради.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала