Тожикистонда афғонистонлик қочоқлардан 3,5 кг гиёҳванд моддаси мусодара қилинди

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишУничтожение наркотических средств
Уничтожение наркотических средств - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2021
Oбуна бўлиш
13-14 июль кунлари келиб чиқиши қирғиз бўлган Афғонистон фуқароларидан иборат 347 Тожикистон чегарасини кесиб ўтган.
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Тожикистонда чегарачилар афғонистонлик қочоқлардан 3,5 кг гиёҳванд моддасини мусодара қилди. Бу ҳақда Тожикистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси чегара қўшинлари матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Люди во временном лагере для пострадавших в результате боевых действий, на одной из улиц Кабула - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2021
Қўлни кесиш, қамчи билан савалаш – оддий афғонлар Толибон* даврини қандай эслайди
Маълум қилинишича, 13-14 июль кунлари келиб чиқиши қирғиз бўлган Афғонистон фуқароларидан иборат 347 киши (улар орасида 91 эркак, 77 аёл, 177 нафар вояга етмаганлар (64 ўғил бола, 113 қиз бола) бор) Тожикистоннинг Мурғоб тумани Қизил Работ қишлоғидаги чегарани кесиб ўтган.
Уларнинг ҳаммаси Афғонистоннинг Бадахшон вилояти Вахон туманидаги Андемин қишлоғи аҳолиси. Чегарани кесиб ўтишда икки ёш гўдак вафот этган.
“Тожик чегарачилари инсонпарварлик ва яхши қўшничилик тамойилига амал қилиб, афғон қочоқларининг Тожикистон Республикаси ҳудудига ўтишига рухсат берган. Тергов ва суруштирув тадбирларини ўтказиш чоғида Афғонистон фуқароларидан 3,5 килограммдан зиёд гиёҳванд моддалари аниқланиб, мусодара қилинди”, - дейилган хабарда.
Ҳозир янги қочоқларга Қизил Работ қишлоғидан вақтинчалик бошпана берилган. Чегара яқинидаги вазият тожик ҳарбийларининг назорати остидалиги айтилмоқда.
Во что “Талибан”* превратил Афганистан и как теперь живут мирные жители - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2021
“Егулик ва сув ҳаммага етмаяпти”: толиблардан жабр кўрган афғонлар ҳаёти ва арз-доди
РИА Новостининг ёзишича, “Толибон”* жангариларининг ҳужуми вақтида Тожикистонга ўтган барча афғон қочоқлари ватанига қайтган, куни кеча Тожикистоннинг Мурғоб туманида қочган афғонистонлик этник қирғизлардан ташқари.
Қочоқларни Афғонистон ҳукумати ўзининг ва тожик вертолётлари билан олиб кетган.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
Янгиликлар лентаси
0