“Толибон”* 3 ойлик сулҳ учун шартларни маълум қилди

© AP Photo / Mirwais KhanВооруженные люди в Афганистане
Вооруженные люди в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2021
Oбуна бўлиш
“Толибон” (Россияда террорчилик ҳаракат сифатида тақиқланган) вакили 3 ойлик сулҳ учун шартларни маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. “Толибон” (Россияда террорчилик ҳаракат сифатида тақиқланган) вакили 3 ойлик сулҳ учун шартларни маълум қилди. Бу ҳақда маҳаллий 1TV News телеканали Афғонистон ҳукумати музокарачиси Надер Надерига асосланиб хабар қилди.
Агар етти минг маҳбус озод қилиниб, “Толибон”* БМТнинг қора рўйхатидан чиқарилса, сулҳ тузилади.
Аввалроқ Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили, ТИВ Осиёдаги иккинчи департаменти директори Замир Кабулов РИА Новости билан суҳбатда “Толибон”ни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг санкцияларидан чиқариш тартиби афғонлараро мулоқот бошлангандан сўнг ишга туширилиши мумкинлиги ҳақида айтди.
Вооруженные люди в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2021
Толиблар Туркияга "сўнгги афғонча огоҳлантириш" эълон қилди: буёғи нима бўлади?
Шунингдек, у БМТ 2001 йилда резолюция қабул қилганини эслади: ҳаракат террористик ташкилот деб тан олинди ва юқори ва ўрта даражадаги 110 нафардан ортиқ вакилларига чекловлар қўлланилди.
Афғонистонда қишлоқ жойларда муҳим ҳудудларни эгаллаб олган ва йирик шаҳарларга қарши ҳужумни бошлаган ҳукумат кучлари ва Толибон* жангарилари ўртасида қарама-қаршилик кетмоқда.
Афғонистонда беқарорлик АҚШ администрацияси томонидан Афғонистондан 11 сентабргача қўшинларни олиб чиқиб кетишни якунлаш ҳақидаги ваъдалари фонида кучаймоқда.
2020 йилда Вашингтон ва “Толибон”* Дохада 18 йилдан ортиқ уруш давомида биринчи тинчлик битимини имзоладилар. У 14 ой ичида Афғонистондан хорижий қўшинларни олиб чиқиб кетишни ва маҳбуслар алмашинувидан сўнг афғонлараро мулоқотни бошлашни назарда тутади.
* Россияда тақиқланган террорчилик ҳаракати.
Янгиликлар лентаси
0