Тошкентда С5+1 форматида учрашув бўлиб ўтди

© МИД УзбекистанаВстреча в формате С5+1 в Ташкенте 15 июля 2021 года
Встреча в формате С5+1 в Ташкенте 15 июля 2021 года - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2021
Oбуна бўлиш
Тошкентда юқори даражали "Марказий ва Жанубий Осиё: Минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар" анжумани олдидан АҚШ ва Марказий Осиё республикалари вакиллари иштирокида С5+1 кўринишида учрашув бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 15 июл - Sputnik. Бугун Тошкентда АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари иштирокида С5+1 форматидаги учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Учрашувда С5+1 форматида ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди, халқаро сиёсат ва ҳудудий хавфсизлик масалалари бўйича фикр алмашилди.
Военнослужащие НАТО осуществляют посадку в вертолет - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2021
АҚШ ўз қўшинларининг 95 фоизини Афғонистондан чиқарди
С5+1 кўринишида бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов, Тожикистон ТИВ раҳбари Сироджиддин Мухриддин, Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди, Қирғизистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Нуран Ниязалиев, Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов ҳамда АҚШ президентнинг ички хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Элизабет Шервуд-Рэндалл иштирок этишди.

"С5+2" ёки Камиловдан ҳазил

Эслатиб ўтамиз, бугун ва эртага Тошкентда яна бир муҳим халқаро тадбир - "Марказий ва Жанубий Осиё: Минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар" мавзусидаги юқори даражали учрашув бўлиб ўтади. Ушбу учрашувда иштирок этиш учун АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзад ҳам Ўзбекистонга ташриф буюрган.
С5+1 форматидаги учрашув якунида суратга тушиш вақтида Абдулазиз Камилов Залмай Халилзадни ҳам "келинг биз билан суратга тушинг" деб таклиф қилди. АҚШ вакили ўз байроғи олдида ҳозир бўлганидан сўнг Камилов "энди бу учрашув С5+2 бўлди" деб ҳазил қилди. Гуррос кулгу кўтарилди.
© Sputnik / Дильшода Рахматова
Встреча в формате С5+1 в Ташкенте 15 июля 2021 года - Sputnik Ўзбекистон
1/5
© Sputnik / Дильшода Рахматова
Встреча в формате С5+1 в Ташкенте 15 июля 2021 года - Sputnik Ўзбекистон
2/5
© Sputnik / Дильшода Рахматова
Встреча в формате С5+1 в Ташкенте 15 июля 2021 года - Sputnik Ўзбекистон
3/5
© Sputnik / Дильшода Рахматова
Встреча в формате С5+1 в Ташкенте 15 июля 2021 года - Sputnik Ўзбекистон
4/5
© Sputnik / Дильшода Рахматова
Встреча в формате С5+1 в Ташкенте 15 июля 2021 года - Sputnik Ўзбекистон
5/5
1/5
2/5
3/5
4/5
5/5
Янгиликлар лентаси
0