Жамият

Захарова ажойиб ўзбек матоларидан парда тиктирмоқчи

© Пресс-служба МИД РФ / Фотобанкка ўтишОфициальный представитель Министерства иностранных дел России Мария Захарова
Официальный представитель Министерства иностранных дел России Мария Захарова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2021
Мария Захарова ўзбек матоларидан пардалар тикишни режалаштираётганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. РФ ТИВнинг расмий вакили Мария Захарова ўзбек матоларидан пардалар тиктиришни режалаштираётганини маълум қилди.
"Ўзбекистон ва унинг машҳур матолари. Ота-онамнинг дачасидаги “Ўрта Осиё" хонаси учун пардалар тиктирмоқчиман.
Дипломат ўз постида оиласи ва урф-одатлари ҳақида бир оз ёзди.

“Ота-онам турли давлатлардан сўзана ва бошқа каштачилик буюмларини олиб келишган. Пардалар ҳам бор эди. Аммо пардалар қуёш ва вақтдан ситилиб кетди.

Официальный представитель Министерства иностранных дел России Мария Захарова - Sputnik Ўзбекистон
Мария Захарова
РФ ТИВнинг расмий вакили
Россия ТИВ расмий вакили таътилда бу режасини амалга оширишини маълум қилди.
Официальный представитель МИД РФ Мария Захарова во время визита в Ташкент - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.11.2018
Аналитика
“Бу менинг катта орзуим”: Мария Захарованинг Ўзбекистон ҳақидаги таассуротлари. Эксклюзив
2018 йилда дипломат Sputnik Ўзбекистон мухбирига берган интервьюсида ўзбек матоларидан ғоят завқланишини айтганди.

“Ўзбекистондан ота-онам тез-тез сўзана, миллий тақинчоқлар, кўйлаклар олиб келишарди. Қайсидир пайт бу шунчалик кўпайиб кеттики, биз дачада бир хонани тўлиқ Ўрта Осиё услубидаги ташкил қилдик. Менга ҳамиша бунақанги буюмлар фақат серқуёш мамлакатда пайдо бўлиши мумкин деб туюларди – шу қадар ранглари ёрқинки”, - дея эътироф қилганди Захарова.

Захарова ўша сафаридан уйи учун шарқона услубда янги парда тикиши учун ўзбек матосини олиб кетмоқчи эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала