Сиёсат

“АҚШ-Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон” - янги маслаҳатлашувлар платформаси

© Пресс-служба МИД УзбекистанаУзбекистан, США, Пакистан и Афганистан создали новую площадку консультаций
Узбекистан, США, Пакистан и Афганистан создали новую площадку консультаций - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.07.2021
Тошкентда АҚШ, Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон вакиллари янги тўрт томонлама маслаҳатлар платформасини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилдилар.
ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Тошкентда АҚШ, Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон вакиллари янги тўрт томонлама маслаҳатлар платформасини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилдилар.
“Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция ўтказилишининг долзарблигини қайд этган ҳолда томонлар минтақавий боғлиқликни Афғонистон ва минтақада узоқ муддатли тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш учун муҳим деб ҳисоблайди ҳамда тинчлик ва минтақавий боғлиқликнинг ўзаро мустаҳкамловчи омил ҳисобланишини таъкидладилар.
Флаги стран ЕАЭС. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.07.2021
Сиёсат
Россия Ўзбекистоннинг ЕОИИга кузатувчи сифатида аъзо бўлганидан мамнун - Лавров
Мазкур баёнотнинг тўлиқ матни:
2021-йил 15-июлда Афғонистон тинчлик жараёни ва можародан кейинги даврда тартибга солишни қўллаб-қувватлаш учун АҚШ-Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон тўрт томонлама шаклининг эълон қилиниши
“АҚШ, Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон вакиллари қисқача айтганда минтақавий боғлиқликни кенгайтиришга қаратилган янги тўрт томонлама дипломатик платформанини ташкил этиш тўғрисида келишиб олдилар.
Томонлар Афғонистондаги узоқ муддатли тинчлик ва барқарорлик минтақавий боғлиқлик учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга деб ҳисоблайди ҳамда тинчлик ва минтақавий алоқалар ўзаро бир-бирини мустаҳкамлайди деган якдил фикрни билдиради.
Самарали халқаро савдо йўналишларини янада ривожлантириш учун тарихий имкониятни англаган ҳолда томонлар савдони кенгайтириш, транзит йўлларни яратиш ва ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаш учун ҳамкорлик қилишга умид қилмоқда.
Томонлар ушбу ҳамкорлик шартларини ўзаро консенсус асосида белгилаб олиш учун яқин ойларда учрашишга келишиб олдилар”.
Cпецпредставитель президента Узбекистана по Афганистану Исматулла Иргашев. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.07.2021
Сиёсат
Афғонистон Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида кўприкка айланади
Ўзбекистон томони Россиянинг Ўзбекистон-АҚШ-Афғонистон-Покистон маслаҳатлашувларида қатнашишини олқишлашини маълум қилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала