Сиёсат

Лавров Шавкат Мирзиёевнинг 10 ташаббусини юқори баҳолади

© Пресс-служба президента УзбекистанаСергей Лавров и Ван И
Сергей Лавров и Ван И - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.07.2021
АҚШнинг Афғонистонда уларга хизмат қилган бир неча минг кишини Марказий Осиё ҳудудида жойлаштириш ташаббусида қатор хатарлар бор ва МО давлатлари буни яхши тушунишади - деди Лавров.
ТОШКЕНТ, 16 июл – Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг бугун Тошкентда бўлиб ўтган “Марказий ва Жанубий Осиё 2021”халқаро анжуманида сўзлаган нутқи ва ташаббусларига юқори баҳо берди. Sputnik мухбири хабарига асосан.

“Ўзбекистон президентининг салмоқли нутқида биз жуда кўп ва бизнингча жуда тўғри ташаббусларни тингладик. Шавкат Миромонович Мирзиёев Марказий ва Жанубий Осиё минтақалари орасидаги боғлиқликни муайян ишларга айлантириш мумкин бўлган 10та ташаббус билдирди. Улар ушбу ҳудуднинг кўп асирлик тарихи ва тажрибасига асосланган бўлиб, замонавий технологиялар ёрдамида муносабатларни янгидан ривожлантиришни назарда тутади. Бизнингча бу жуда яхши бирикма ва у максимал натижага эришишга хизмат қилади”, - деди Сергей Лавров.

Шунингдек, Россия ташқи ишлар вазири АҚШ ҳарбий базалари Марказий Осиё ҳудудида жойлаштирилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга ишонмаслигини билдирди. Бу борада вазир “Ўзбекистон ва Покистон” АҚШга дарҳол рад жавобини беришди. Бошқа республикалар ҳам бунга хайрихоҳ эмас деб жавоб қайтарди.
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.07.2021
Сиёсат
Марказий ва Жанубий Осиёни ривожлантириш бўйича Шавкат Мирзиёевнинг 10 ташаббуси
Бугун Тошкентда бўлиб ўтаётган юқори даражали халқаро Анжуманда дунёнинг 44 мамлакатидан иккита олий ва юқори даражали делегация, 15та парламент делегациялари, 37та ТИВ делегациялари ва 10та вазирлик ва турли йўналишдаги муассаса делегациялари, 180дан ортиқ ишбилармон доира вакиллари ташриф буюрган. Тадбир арафасида меҳмонлар умумий сони 600нафарга яқин бўлиши эълон қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала