Сиёсат

Марказий ва Жанубий Осиё анжумани бошланди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.07.2021
Ўзбекистон президенти ушбу Анжуманга ташриф буюрган барча меҳмонларни қутлаб, делегация раҳбарларига миннатдорлик билдирди.
ТОШКЕНТ, 16 июл – Sputnik. Тошкентда “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар” мазусидаги юқори даражали халқаро анжуманининг расмий очилиш маросими бошланди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Анжуманни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошлади. Вазир барча делегация раҳбарлари ва Форум иштирокчиларни қутлаб, сўзни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга берди.
Шавкат Мирзиёев барча иштирокчиларни қутлаб, конференцияда шахсан иштирок этаётган олий даражадаги делегация вакилларига ва мамлакатлар ТИВ раҳбарларига миннатдорлик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу Анжуманда дунёнинг 44 мамлакатидан иккита олий ва юқори даражали делегация, 15та парламент делегациялари, 37та ТИВ делегациялари ва 10та вазирлик ва турли йўналишдаги муассаса делегациялари, 180дан ортиқ ишбилармон доира вакиллари ташриф буюрган. Тадбир арафасида меҳмонлар умумий сони 600нафарга яқин бўлиши эълон қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала