Академик лицейларга кириш имтиҳонлари сентябрга кўчирилди

© МинтрудПредарительный экзамен для работы в Корею
Предарительный экзамен для работы в Корею - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.07.2021
Oбуна бўлиш
Республика махсус комиссияси қарорига асосан лицейларга кириш имтиҳонлари сентябрь ойига кўчирилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 17 июл - Sputnik. Академик лицейларга дастлабки саралаш ва кириш имтиҳонларини сентябрь ойига суриш режелаштирилмоқда, деб хабар қилди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Республика Махсус комиссияси қарорига асосан.
Эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда академик лицейларга саралаш имтиҳонларининг ўтказилиши жорий йил сентябрь ойининг биринчи ярмида режалаштирилмоқда, - дейилган хабарда.
Имтиҳонлар ўтказишнинг аниқ санаси ҳақида Вазирлик расмий веб сайтида edu.uz ҳамда телеграм каналида @eduuz қўшима маълумот берилади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган 2020 - 2021 ўқув йилида Ўзбекистон ОТМларига кириш имтиҳонлари коронавирус тарқалишини олдини олиш мақсадида, очиқ майдонларда ўтказилган эди.
Янгиликлар лентаси
0