Сиёсат

Путин Байденга Афғонистондаги ҳаракатларни мувофиқлаштришни таклиф қилган - ОАВ

© AFP 2018 / Denis BalibouseПрезидент РФ Владимир Путин и президент США Джо Байден во время встречи в Женеве
Президент РФ Владимир Путин и президент США Джо Байден во время встречи в Женеве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.07.2021
Женевадаги учрашув вақтида Путин Байденга Афғонистон бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштириш учун Россиянинг МОдаги ҳарбий базаларидан фойдаланишни таклиф қилган эди.
ТОШКЕНТ, 17 июл — Sputnik. Владимир Путин Женевадаги саммит вақтида америкалик ҳамкасабаси Жо Байденга Афғонистон йўналишида ҳаракатларни мувофиқлаштиришни таклиф қилган, деб ёзмоқда "Коммерсант" нашрига асосан РИА Новости.
Хабарда айтилишига кўра, Россия ўзининг Тожикистон ва Қирғизистондаги ҳарбий базалари имкониятларидан Афғонистондаги вазиятни назорат қилиш мақсадида фойдаланишни таклиф қилган. Яъни АҚШ террорчилар жойлашга ҳудудлар координаталарии бериши Россия ҳарбийлари эса дронлар ёрдамида уларга зарба бериши назарда тутилган.
Агар америкаликларнинг мақсади бошқа бўлмаганидан, улар ушбу таклифдан албатта фойдаланишган бўларди, - дейилган манбаада.
АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзад ушбу мавзуда берилган саволга изоҳ беришдан бош тортди. Кремль ҳам ушбу масалада ҳозирча ҳеч нарса дегани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларнинг 95%олиб чиқиб кетган. Қолганларни 31 августга қадар олиб чиқиш ресжалаштирилган.
Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.07.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
Марказий Осиёда ҳеч ким ўз ҳудудида АҚШ ҳарбий базаларини жойлаштирмоқчи эмас – РФ ТИВ
Ўтган йилнин сентябр ойида Қатарда афғонлараро музокаралар бошланган эди. Лекин 10 ой ичида томонлар асосий масалалар бўйича ҳам келишувга эриша олишмади. Шу сабабли Толибон ва ҳукумат қўшинлари орасида ҳалигача жанглар кетмоқда.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров айтишига кўра, Москва Афғонистонда тинчлик ўрнатиш масаласида Вашингтон билан ҳам Пекин билан ҳам биргаликда ишлашга тайёр. Афғонлараро тинчликка эришишнинг асосий жиҳатларидан бири, бу барча томоннинг фикрига қулоқ тутиш, жумладан Толибон*ни ҳам.
* Россияда таъқиқланган террорчи гуруҳ
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала