Иқтисод

UzAuto Motors яқин вақт ичида 2та янги модел ишлаб чиқаришни бошлайди

© xcar.com.cnChevrolet Onix
Chevrolet Onix - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.07.2021
Янги ягона платформада Chevrolet Onix ва Tracker автомобиллари йиғилади. Ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш 21 августга қадар амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 17 июл - Sputnik. “UzAuto Motors” яқин вақт ичида 2та янги автомобил моделларини ишлаб чиқаришни йўлга қўяди, дб хабар қилмоқда компания матбуот хизмати.
Chevrolet Onix ва Tracker моделларини ўзлаштириш доирасида ишлаб чиқариш имконини берадиган ўрнатиш ва ишга тушириш ишлари жорий йилнинг 15 июлидан – 21 августига қадар амалга оширилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Chevrolet Onix ва Tracker битта платформада йиғилади. Янги платформани жорий этиш дастури янги ишлаб чиқариш тизимига ўтишни, автомобиллар қисмларини маҳаллийлаштирилиш ва мослаштиришга имкон беради.
“UzAuto Motors” Асака шаҳридаги заводида янги платформани жорий этиш дастурини амалга ошириш учун қўшимча тарзда яна 500 нафарга яқин хорижий мутахассислар жалб қилинди.
Производство автомобилей на заводе Узавтомоторс - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.12.2019
Иқтисод
UzAuto Motors Chevrolet Onix автомобилларини ишлаб чиқаришни бошлайди
Шу ўринда, “UzAuto Motors” тайёр маҳсулотни етказиб бериш бўйича барча шартнома мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминлашини алоҳида таъкидлаб ўтган.
Маълумот учун, битта платформада бир неча автомобил ишлаб чиқариш - инвестициялар ҳажмини оптималлаштириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ҳамда ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш имконини беради, дейилган хабарда.
Сўнгги йилларда дунёдаги деярли барча йирик автомобил ишлаб чиқарувчилар ишлаб чиқаришнинг ана шундай услубига ўтишган. Бу борада Volkswagen компанияси биринчилардан бўлган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала