Ҳодисалар

Прокуратура 9-қаватдан қулаб ҳалок бўлган келиннинг онаси айтган важларни ўрганиб чиқади

© Uznews.uzПрокуратура
Прокуратура - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.07.2021
21 июнь куни Тошкентнинг Чилонзор туманида 20 ёшли келин кўп қаватли уйнинг 9-қаватидан тушиб кетиб, вафот этганди.
ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. 21 июнь куни соат 00:20 ларда Тошкентнинг Чилонзор туманида 20 ёшли келин кўп қаватли уйнинг 9-қаватидан тушиб кетиб, вафот этганди.
Марҳуманинг онаси қизи ўзини уйнинг 9-қаватидан ташламаганини айтиб, бунга куёви ва қудасини сабабчи қилиб кўрсатди, деб хабар қилди Uznews нашри.
Работа скорой помощи в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.07.2021
Ҳодисалар
Сув учун можаро Наманганда деҳқон ўлими билан якун топди
“Марҳума Эъзоза Озодованинг онаси қизи ўзини ташламаганини айтди. Унга кўра, ҳолат наркотик моддалар истеъмол қилувчи куёви ва аёл қудасининг мунтазам таҳқирлаб келиши оқибатида юз берганини, у қайсидир сирни билгани учун ўлдирилганини иддао қилди,” – деб ёзилган хабарда.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, ҳозирда ҳолат бўйича Чилонзор тумани прокуратураси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Суриштирув давомида видеоёзувда кўрсатилган важлар ҳам ўрганиб чиқилиши таъминланади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала