Кабул, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистонда вазият кескинлашуви
АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишини эълон қилгач, толиблар мамлакатнинг деярли барча ҳудудлари ўз хатти-ҳаракатларини фаоллаштирди. Улар кундан-кунга янги туманларни ўз назоратига остига олмоқда. Вазият Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида кескинлашган.

Ўзбекистон ва Германия афғон қочқинларининг эҳтимолий оқимини муҳокама қилди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Фотобанкка ўтишФлаг Германии на здании Рейхстага в Берлине
Флаг Германии на здании Рейхстага в Берлине - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.07.2021
Ўзбекистон ва Германия афғон қочқинларининг эҳтимолий оқимини ҳал қилиш масаласини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Кеча Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Германия Федератив Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё бўйича вакили Матиас Люттенберг билан учрашди.
Германия вакили Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган минтақавий боғлиқлик бўйича халқаро конференция натижаларини юқори баҳолади ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бундай юқори даражадаги халқаро форумни ташкил этиш бўйича ташаббуси ўз вақтида ўтказилгани ва унинг кун тартиби жуда долзарб аҳамиятга эга бўлганини таъкидлади.
Встреча президентов России и США В. Путина и Дж. Байдена в Женеве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.07.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
Путин ва Байден РФнинг Марказий Осиёдаги ҳарбий базаларини муҳокама қилган - ОАВ
Афғонистон Ислом Республикасидаги вазият юзасидан фикр алмашилди, ушбу мамлакатда тинчлик жараёнига ўзаро ёрдам бериш масалалари кўриб чиқилди.
Томонлар Афғонистондаги қуролли можаронинг авж олишидан хавотирларини билдирди ва дунё ҳамжамиятининг Афғонистонда тинчлик ҳамда барқарорликни қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини давом эттириш юзасидан гаплашилди.
Мулоқот давомида томонлар Афғонистон борасида келгусида юзага келиши мумкин бўлган, хусусан, афғон қочқинларининг эҳтимолий оқими ва чегарадаги воқеалар билан боғлиқ муаммоларни биргаликда ҳал қилишга тайёр эканликларини билдирдилар.
Афғонистон халқига ҳар томонлама иқтисодий ва гуманитар ёрдамни давом эттиришда минтақадаги мамлакатларнинг муҳим роли, шунингдек, Афғонистонда доимий ҳамда ҳар томонлама тинчликни ўрнатиш бўйича саъй-ҳаракатлар хусусида таъкидланди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала