Ўзбекистонда 500дан ортиқ ковид, 400дан ортиқ пневмония, 3 киши вафот этди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишЛечение больных с COVID-19 в ГКБ №52
Лечение больных с COVID-19 в ГКБ №52 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.07.2021
Oбуна бўлиш
Сутка давомида 507 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 119 388 нафарни ташкил қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.
Бир сутка давомида 507 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 119 388 нафарни ташкил қилмоқда.
Хоким Ташкента Артыкходжаев Джахонгир - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.07.2021
Жаҳонгир Ортиқхўжаев коронавирусга қарши эмланди - видео
Янги касалланиш ҳолатлари: Қорақалпоғистон Республикасида (24), Андижон вилоятида (18), Бухоро вилоятида (13), Жиззах вилоятида (55), Қашқадарё вилоятида (16), Навоий вилоятида (16), Наманган вилоятида (24), Самарқанд вилоятида (45), Сирдарё вилоятида (28), Сурхондарё вилоятида (41), Фарғона вилоятида (38), Хоразм вилоятида (12), Тошкент вилоятида (55), Тошкент шаҳрида (121) коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, 436 нафар кишида пневмония аниқланди.
Соғайиш кўрсаткичи
Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 114 303 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 96 фоизга етди.
В Ташкенте начали вакцинацию в местах массового скопления людей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.07.2021
ССВ аҳолининг аксарият қатламини мажбурий вакцинация қилиш ҳақида қарор қабул қилди
Ўлим ҳолатлари
Коронавирусга чалинган 3 нафар бемор вафот этди, Ўзбекистонда жами 796 киши пандемия қурбони бўлди.
Дунё саломатлиги
Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 189,9 миллиондан ошди, 4,0 миллиондан ортиқ киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (34,0 млн), Ҳиндистонда (31,0 млн), Бразилияда (19,3 млн).
Янгиликлар лентаси
0