Ресторанларга фақат очиқ ҳавода ишлашга рухсат берилди

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишЛетняя веранда в кафе
Летняя веранда в кафе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.07.2021
Oбуна бўлиш
Ресторан ва ошхоналарга 20 июлдан бошлаб аҳолига фақат кундуз куни ва очиқ ҳаводаги майдонларда хизмат кўрсатишга рухсат брилди.
ТОШКЕНТ, 17 июл - Sputnik. Ўзбекистонда 20 июлдан бошлаб ресторан ва кафеларга фақат очиқ ҳавода хизмат кўрсатишга рухсат берилди. Бу ҳақида ССВ матбуот котиби маълум қилди.
Шу йилнинг 20 июлидан бошлаб, умумий овқатланиш объектлари – ресторан, кафе, ошхона ва чойхоналарни соат 8:00 дан 20:00 гача фақатгина очиқ ҳавода ишлашига рухсат берилади, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссиясининг қарори билан жорий йилнинг 28 июнидан республика бўйича кўнгилочар объектлар – ресторан, тунги клублар, дискотека, караоке, бильярд заллари ва компьютер ўйинлари марказлари ҳамда умумий овқатланиш объектлари – кафе, ошхона ва чойхоналарнинг ишлашига соат 8:00 дан 20:00 гача рухсат берилган эди.
Янгиликлар лентаси
0