Сиёсат

"Фойдали фурсат": Ўзбекистон ёшлар стартапларини қўллаб-қувватлашга 100 млн $ ажратмоқда

© Sputnik / Дильшода РахматоваЁшлар саноат ва тдбиркорлик зоналари
Ёшлар саноат ва тдбиркорлик зоналари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.07.2021
Янги лойиҳанинг миссияси - ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва улар бандлигини оширишга қаратилган. Мурожаатчиларнинг аризаси ўрганилиб, тасдиқлангач, улар 7 йил муддатга 100 минг долларгача кредит олиш имкониятига эга бўлишади
Ўзбекистонда ёшлар стартапларини қўллаб-қувватлаш бўйича янги - Fursat давлат медиа-лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди. Sputnik Ўзбекистон мухбири хабарига кўра, лойиҳанинг асосий мақсади - 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган йигит-қизларнинг бизнес ғояларини қўллаб-қувватлашдан иборат.

Лойиҳа миссияси: ёшларда ишбилармонлик кайфиятини шакллантириш

Ўзбекистонда кичик бизнес, хусусий бизнесни ривожлантириш орқали халқнинг турмуш даражасини янада ошириш, аҳоли реал даромадини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш бугуннинг энг долзарб вазифаларидан бири сифатида белгиланган. Республикадаги энг йирик инвестиция лойиҳалари ҳамда ҳудудий инвест-лойиҳалар дастурларида ҳам асосий иқтисодий кўрсаткичлар билан биргаликда, уларни иш билан таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш алоҳида ўрин тутади.
Шавкат Мирзиёев и охрана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.01.2021
Сиёсат
ДХХга ёшлар муаммоларини тизимли ўрганиш вазифаси юклатилди
Инвестиция ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Воитовнинг айтишича, лойиҳанинг асосий мақсади ҳам шу вазифани қамраб олган, яъни 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган йигит-қизларни ўз бизнес ғояларини амалга оширишда қўллаб-қувватлашдан иборат. Ташаббус шунингдек, ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва саноатнинг турли соҳаларига инновациялар киритишни рағбатлантиришга мўлжалланган.
Воитовга кўра, Ўзбекистон ҳукумати ёшларни иш жойлари билан таъминлаш билан чекланиб қолишни истамайди ва мамлакат ёшларининг тадбиркорликка бўлган кўникмаларини, уларнинг ишбилармонлик кайфиятини шакллантиришни ўз олдига долзарб вазифа сифатида белгилаб олган.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда ҳар йили 700 мингдан ортиқ ёшлар меҳнат бозорига кириб келмоқда ва уларга албатта, ўз ўрнини топишларига ёрдам бериш мамлакат иқтисодиёти келажаги учун муҳим ўрин тутади.

Стартаплар локомотиви

Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Азиз Воитовнинг маълум қилишича, президент қарорига кўра, Ўзбекистон бўйлаб 219та ЁСТЗ (ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари) ташкил этилади, улардан 185таси ҳозирги кунда фаолият кўрсатмоқда.
Дастлабки лойиҳалар амалга оширилишни бошлаган ва 2,9 трлн сўмлик жами 1586 та лойиҳа амалга ошириб келинмоқда.
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2020
Иқтисод
Ҳар бир тадбиркор стандартни билиши керак - Шавкат Мирзиёев
Лойиҳалар ишга тушиши натижасида 36 минг иш ўринлари яратилади.
Барча ЁСТЗлар зарур инфратузилма билан таъминланади ва уларда ёш тадбиркорларнинг инновацион ғоялари асосида ўз лойиҳаларини амалга оширишлари ҳамда ишлаб чиқариш объектларини қуришлари учун барча шарт-шароитлар яратилади.

Истаган йигит-қиз бизнесмен бўлиши мумкин

Лойиҳани амалга ошириш учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузурида юридик мақомга эга бўлмаган Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси очилган. Ушбу жамғармани бошқариш бўлими бошлиғи Меҳрож Ботиров Fursat лойиҳаси асосий вазифалари ҳақида ва қандай қилиб ёшлар кредит олишлари мумкинлиги борасида батафсил тўхталди.
Ботировнинг айтишича, Ёшлар лойиҳаларини молиялаштириш учун жами 100 миллион доллар ажратилган.
Жамғарма мамлакатдаги давлат улуши бўлган 10та банк билан ҳамкорлик ўрнатган.
Ёш тадбиркор бизнес-режани тақдим этган вақтда биринчи навбатда шу 10та банк орқали аризалар ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш жамғармасига етиб боради.
"Ўз бизнес ғоялари бор, аммо уни бошлаш учун тажриба ва бошланғич капиталга эга бўлмаган 18-30 ёшли йигит-қизлар лойиҳа иштирокчилари бўлишлари мумкин.
Шавкат Мирзиёев принял участие в молодежном форуме - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.12.2020
Сиёсат
Мирзиёев ёшларга: "Сизларни Ўзбекистоннинг бебаҳо хазинаси сифатида қадрлайман!"
Бунинг учун, бизнес-режаси бор ёшлар www.fursatloyiha.uz веб-сайти ёки @fursatloyiha_bot телеграм-бот орқали ариза беришлари лозим. Ариза ўрганилиб, тасдиқланганидан сўнг ёшлар 7 йил муддатга 100 минг долларгача имтиёзли кредит олиш имкониятига эга бўлишади. Кредитлар фоизи: миллий валюта - сўмда олинган тақдирда - 14 фоиз, хорижий валютада олинганда йилига 3%. Бундан ташқари, ёшларга ўзларига яқин бўлган ЁСТЗ ҳудудида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун 1000 квадрат метргача ер ажратилиши мумкин", - дея таъкидлади Ботиров.
Бизнес-режага эга бўлмаган ёшлар Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузурида "Лойиҳалар фабрикаси" бизнес-инкубаторларининг тажрибали мутахассислари уни ишлаб чиқишда ёшларга ёрдам бериши кўзда тутилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала