Мурод Хонтўраев ҳалок бўлган ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди

© Пресс-служба УВД Ташкентской областиАвтомобиль, в котором находился боец ММА Мурод Хантураев
Автомобиль, в котором находился боец ММА Мурод Хантураев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.07.2021
Oбуна бўлиш
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати йўл-транспорт ҳодисасига оид қўшимча маълумот берди.
ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати йўл-транспорт ҳодисасига оид қўшимча маълумот берди.
Боец ММА Мурод Хантураев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.07.2021
Ўзбекистонлик машҳур ММА юлдузи Мурод Хонтўраев автоҳалокатда ҳалок бўлди
19 июль куни соат 11:30 ларда, Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4R-12 автомобиль йўлининг 68-километрида бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган "Lacetti" ҳамда "BMW X5" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган. Тўқнашув оқибатида "BMW X5" русумли автомобиль йўлдан чиқиб кетиб ағдарилган.

Натижада, "BMW X5" русумли автомобиль ҳайдовчиси, 1987 йилда туғилган М.Х. воқеа жойида вафот этган ва ушбу автомобиль йўловчиси тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

ЙТҲ юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0