Сентябрга қадар кимлар мажбурий эмланади - Нурмат Отабеков жавоби

© Виталий БелоусовМигранты в пункте вакцинации от COVID-19 российским препаратом "Спутник Лайт" на территории ТЦ "Садовод" в Москве
Мигранты в пункте вакцинации от COVID-19 российским препаратом Спутник Лайт на территории ТЦ Садовод в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.07.2021
Oбуна бўлиш
Отабеков 1 сентябрга қадар кимлар эмланиши ва нега айнан мана шу аҳоли қатлами вакцина олиши шарт этиб белгилангани ҳақида тўхталиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 19 июл - Sputnik. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков "Ўзбекистон 24" телеканали орқали узатилган тўғридан-тўғри эфирда саволларга жавоб берди.
Отабеков 1 сентябрга қадар кимлар эмланиши ва нега айнан мана шу аҳоли қатлами вакцина олиши шарт этиб белгилангани ҳақида тўхталиб ўтди.
Мюнхенская конференция по безопасности - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2021
Коронавирус билан боғлиқ вазият вакцина етишмовчилиги туфайли ёмонлашмоқда – БССТ
Отабековга кўра, сентябр бошига қадар аҳоли билан мулоқотга кирувчи барча турдаги хизмат кўрсатиш объектлари ходимлари: давлат хизматлари марказлари, почта бўлинмалари, банклар, лизинг ташкилотлари, нотариуслар, суғурта компаниялари, гўзаллик салонлари, сартарошхоналар ва бошқа объектлар ходимлари эмланади.
Бундан ташқари барча турдаги савдо объектлари ходимлари ҳам эмланиши шарт.
Спорт мактаблари ва спорт иншоотлари ходимлари ҳам айнан мана шу гуруҳга киритилган.
Маданий ва хизмат кўрсатиш объектлари ходимлари, меҳмонхоналар, отеллар, ётоқхоналар, хостеллар, кэмпинглар ходимлари ҳам эмланиши назарда тутилган.
Аҳолига хизмат кўрсатиш баробарида кўп мулоқотга кириши мумкин бўлган йўловчи ташиш билан шуғулланадиган давлат ва нодавлат ташкилотлари ходимлари, давлат ва нодавлат таълим муассасалари ходимлари ҳарбий хизматчилар, уммий овқатланиш корхоналари, тўйхоналар, кафелар ва барларда хизмат кўрсатадиган ходимлар, давлат ва нодавлат тиббиёт муассасалари ходимлари, комуннал хизмат, алоқа ва телекоммуникация, давлат бошқаруви ҳокимият органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари эмланиши назарда тутилган.
"Коронавирус касаллигини асосий юқиш йўли - бу мулоқот йўли ҳамда ҳаво-томчи йўли орқалидир. Демак, ушбу касалликни юқтириб қўйиш яъни, бошқаларга касалликни юқтириш эҳтимолидан келиб чиқиб, айнан мана шу аҳоли қатламлари хавф ости гуруҳига мансуб деб белгиланган", - дея изоҳ бериб ўтди Отабеков.
Янгиликлар лентаси
0