Йил бошидан қанча ўзбекистонлик ишлаш учун Россияга кетди?

Oбуна бўлиш
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги қанча фуқаро ишлаш учун чет элга кетганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. 2021 йил бошидан буён 22 мингдан ортиқ ўзбекистонлик ташкиллаштирилган танлов асосида ишлаш учун Россияга кетди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.
"Январ-июн ойларида пандемия шароитида иш берувчилар билан ўтказилган музокаралар натижасида 22116 нафар Ўзбекистон фуқароси ташкиллаштирилган танлов асосида Россия Федерациясига жўнатилди", - дейилган хабарда.
Шунингдек, Қозоғистонда (3 354), Жанубий Кореяда (826), Туркияда (1 123) ва бошқа давлатларда (1574) фуқаро иш билан таъминланди.
Сўнгги олти ой ичида жами 28993 нафар ўзбекистонлик шартномалар асосида чет элга ишлаш учун кетган.
Янгиликлар лентаси
0