Дунёда

Исроил “Pfizer” вакцинасининг дельта-штаммга қарши самарасиз эканини маълум қилди

© AP Photo / Francois MoriФлакон с вакциной Pfizer/BioNTech
Флакон с вакциной Pfizer/BioNTech - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2021
Аксарият аҳолиси “Pfizer” билан эмланган Британия ва АҚШда ҳам худди шундай вазият кузатилмоқда - у ерда кунига 50 минг киши касалликка чалинмоқда.
ТОШКЕНТ, 20 июл – Sputnik. Исроил Соғлиқни сақлаш вазирлиги “BioNTech” ва “Pfizer” компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган вакцина коронавируснинг “Дельта” (ҳинд) штаммига қарши самарасиз эканини аниқлади.
Ўтган ой статистик маълумотларига кўра, “Pfizer” вакцинасининг 2та дозаси билан тўлиқ вакциналарган кишлар коронавируснинг дельта штаммидан ҳимояланиш даражаси 64%ни ташкил қилган.
Исроил бош вазири Нафтали Беннетт мамлакатла касалланганлар сони ошишини “Pfizer” вакцинасининг “Дельта” (ҳинд) штаммига қарши кучсизлиги билан боғлади. Ўз баёнотида Беннетт худди шундай вазият аксарият аҳолиси “Pfizer” билан эмланган Британия ва АҚШда ҳам кузатилаётганини таъкидлаб ўтди. Ушбу мамлакатларда кунида 50 минг киши касалликка чалинмоқда.
Айни дамда ушбу маълумотларни “BioNTech” компанияси ҳам тасдиқлаган. Компания хабарида айтилишига кўра, вакцинанинг 2-дозаси олинганидан 6 ой ўтиб “дельта” штамиига қарши самарадорлиги сусайиши кузатилган. Айни дамда “BioNTech” ўз вакцинасининг 3-дозасини ишлаб чиқариш устида ишламоқда. Унинг таркибида дельта-штаммга қарши ҳимоя ҳам бўлади, дейилган компания хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Исроил дунёда биринчилардан бўлиб ўз аҳолисининг катта қисмини коронавирусга қарши эмлашга улгурган эди. 18 июл кунида Исроилда аҳолининг 66 % вакцинанинг биринчи компонентини 60,4 % - иккала компонентини ҳам олишга улгурган. Исроилда аҳоли асосан Pfizer ва AstraZeneca вакциналари билан эмланган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала