Жамият

Ўзбек-хитой вакцинаси: Отабеков интернетда тарқалган миш-мишларга муносабат билдирди

© Sputnik / Фотобанкка ўтишМедик готовит шприц с вакциной
Медик готовит шприц с вакциной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2021
Нурмат Отабеков ўзбек-хитой вакцинаси ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан муносабат билдирди.
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари Нурмат Отабеков ўзбек-хитой вакцинаси ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан "Ўзбекистон 24" телеканали орқали тўғридан-тўғри узатилган кўрсатувда муносабат билдирди.
© Sputnik / Дильшода РахматоваЗамначальника Службы санитарно-эпидемиологического благополучия и общественного здоровья (СЭС) Узбекистана Нурмат Отабеков.
Замначальника Службы санитарно-эпидемиологического благополучия и общественного здоровья (СЭС) Узбекистана Нурмат Отабеков. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2021
Замначальника Службы санитарно-эпидемиологического благополучия и общественного здоровья (СЭС) Узбекистана Нурмат Отабеков.
“Бугун очиғини айтишимиз керак, ижтимоий тармоқларда вакциналарнинг умуман ижобий таъсиридан кўра салбий таъсирини ёқлаб чиқадиган, тескари таъсири бир оммага тушунтиришга уринаётган кимсалар пайдо бўляптики, бугунги кунда вакцина жуда муҳим, керакли бир пайтда, бу одамларни фикрини, дунёқарашини ўзгартиришга ҳам олиб келяпти. Эътибор берайлик, Ўзбекистон-Хитой вакцинасини оладиган бўлсак, мана шу вакцина бўйича бугун турли хил миш-мишлар, ёлғон гап-сўзлар, бўҳтонлар пайдо бўлмоқда. Бу ҳақда фикрингизни билмоқчимиз”, - деган савол билан мурожаат қилди теле-бошловчи.
Отабековнинг сўзларига кўра, ҳозир Ўзбекистон 5 млн.дан кўпроқ вакцинани ишлатди. Ишлатилган вакцинанинг 4 млн. дозадан кўпроғи Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган вакцина. Ҳаммаси бўлиб республикага 8 млн.дан кўпроқ доза вакцина олиб келинди.
В Ташкент отгружена первая партия китайско-узбекской вакцины против COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.03.2021
Жамият
Ўзбекистонга хитой-ўзбек ҳаммуаллифлигидаги вакцинанинг бир миллион дозаси олиб келинди
“7,5 млн. дозаси Ўзбекистон-Хитой вакцинаси, 370 минг дозаси “Спутник V” вакцинаси, 710 минг дозаси AstraZeneca вакцинаси. Ўзбекистонга олиб келинган вакциналарнинг ҳаммаси бир хил вакцина – рекомбинат оқсил асосида тайёрланган вакциналар. Демак, Ўзбекистон ҳудудида қўлланилаётган вакциналар бу ҳам хавфсизлик, ҳам сифат нуқтаи назаридан тўлиқ талабларга жавоб берадиган вакцина.
Вакцина ҳақида, самараси, уни қўллаш ҳақида фикрларга келадиган бўлсак, минг афсуски ҳозирги пайтда эпидемиология, вируслогия, иммунология, юқумли касалликлар соҳаларидан узоқ соҳада ишлайдиган одамлар нимагадур бу иш билан машғул бўлишга одат қилди. Кейинги пайтларда ҳатто тиббиёт ходимлари ичида, тиббиёт ходимлари орасида нуфузли шахслар томонидан ҳам вакциналарни қоралаб чиқиш, бунга эса асос сифатида вакциналарга шубҳа билан қараш, олдинга бир фикр сураётганлар бор.
Биласизми, бир нарсага аниқлик киритадиган пайтимиз келди, балким биз у даражада урғу бермаганлигимиз учун ҳам кейинги пайтларда бу каби гапларни пайдо бўлишига асос қолган", - деди Отабеков.
Унинг сўзларига кўра, ўтган йили касаллик авжига чиққан пайтда Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорликни бошлади. ХХР Фан академиясига қарашли микробиолигия институти олимлари билан Инновацион ривожланиш вазирлиги қошидаги илғор технологиялар маркази олимлари ҳамкорликда ишларни бошлади.
23 апреля в Узбекистан была доставлена первая партия вакцины Спутник V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2021
Жамият
Ўзбекистонга “Спутник V” вакцинасининг яна 90 минг дозаси келтирилди
"Албатта бу ишларни ҳар биттасида тег негизида вакцинани яратиш бўлди. Охир-оқибат мана шу ҳамкорликда тайёрланган вакцина Ўзбекистон ҳудудига олиб келиниб, Ўзбекистон ҳудудида 7 мингдан кўпроқ одамда клиник синовлари ўтказилган пайтда ҳам хитойлик 8 нафар эксперт 4 ой мобайнида Ўзбекистонда бўлди ва синов жараёнларида иштирок этди. Ҳар бир эмланган одам ҳақида улар маълумотга эга бўлди.
Вакциналарни амалиётга киритишдан аввал бу қандайдир даражада синаб кўринади. Ўзбекистонда синалган 7 минг вакцинани 3,5 мингги, яъни тенг ярми - бу плацебо. Плацебо - дегани у айнан вакцина эмас, лекин синов жараёнида самарани баҳолаш учун шундай усул қўлланилади. Қўлланиш натижасида вакцинанинг самарадорлиги 97,2 % деб ҳисобланди”, - деди Отабеков.
Мюнхенская конференция по безопасности - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2021
Дунёда
Коронавирус билан боғлиқ вазият вакцина етишмовчилиги туфайли ёмонлашмоқда – БССТ
Отабеков таъкидлашича, айрим одамларимизда - нима учун Ўзбекистон халқида клиник синовдан ўтказилди? - деган фикрлар мавжуд.
"Аслида ундай эмас, Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган вакцинани 1,5 млн. дозаси Хитойда клиник синовлардан ўтказилган. Бор йўғи 7 минг кўнгиллилар Ўзбекистонда синовдан ўтказилди", - деди Отабеков.
Бундан ташқари, вакциналарни жуда қисқа муддатда пайдо бўлганига ҳам қандайдир шубҳалар билан қараш бўляпти.
"Аслини олганда биз замондан орқада қолишимиз керак эмас, ҳозир биламизки, вакциналарни бир неча турлари бор. Айнан Ўзбекистонда қўлланилаётган “Спутник V”, AstraZeneca, Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган вакцина ҳам буларни барчаси рекомбинат оқсил асосида ишлаб чиқарилган вакциналар", - деди Отабеков.
Таъкиланишича, вакциналарни ишлаб чиқариш технологияси тиббиётга умуман биотехнология жараёнига жуда анчадан бери маълум бўлган.
Медик готовит шприц с вакциной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2021
Россия
Кремль Россия вакциналари атрофидаги вазият сиёсийлаштирилаётгани ҳақида баёнот берди
"Қарийб 30 йил олдин бу каби технологиялар ишлаб чиқарилган. Шу боис биз айнан рекомбинат оқсил асосида ишлатилган вирусли гепатит Вга қарши вакцинани 20 йилдан бери ишлатиб келамиз. 20 йилдан бери янги туғилган чақалоқларни ушбу гепатит В касаллигига қарши эмлаяпмиз, улар орасида вирусли гепатит В қайд этилмаяпти. Вирусли гепатит В касаллигининг - церроз, саратон, жигар саратони каби асоратлар кузатилмаяпти. Вакцина жуда катта самара билан ишлатилмоқда", - деди СЭС раҳбар ўринбосари.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 15 июль куни Ўзбекистонга “Спутник V” вакцинасининг 90 минг дозалик компонентлари олиб келинганди.
Айни пайтда республика вакцина захираси 8 миллион 580 минг дозани ташкил қилмоқда. Улардан 370 минг дозаси "Спутник V", 710 минг дозаси AstraZeneca, 7,5 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси.
19 июль ҳолатига кўра, 5,8 миллион доза вакцина эмлаш жараёнларида қўлланилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала