Дунёда

БССТ коронавируснинг янада хавфлироқ штамми пайдо бўлишини башорат қилди

© CC0 / Unsplash / Quinten BraemМакет коронавируса
Макет коронавируса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.07.2021
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг огоҳлантиришича, вируснинг янги мутацияси "дельта" вариантидан ҳам қўрқинчлироқ бўлади
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Дунёда коронавируснинг янада хавфлироқ штамми пайдо бўлиши мумкин, деб баёнот берди БССТ бош директори Тедрос Гебрейесус халқаро олимпия қўмитасининг 138-сессияси давомида.
Ташкилот раҳбарининг аниқлик киритишича, янги мутация "дельта" вариантидан ҳам қўрқинчлироқ бўлиши мумкин.
Тедрос Гебрейесуснинг сўзларига кўра, инфекция тарқалишининг давом этавериши янги штамм пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин.
Флакон с вакциной Pfizer/BioNTech - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2021
Дунёда
Исроил “Pfizer” вакцинасининг дельта-штаммга қарши самарасиз эканини маълум қилди
"Вирус қанчалик кенг тарқалса, унинг вариантлари ҳам шунчалик кўпаяди, улар орасида ҳатто ҳозирда энг кўп зиён етказаётган "дельта" вариантдан ҳам хавфлироқлари пайдо бўлиши мумкин", - деди Гебрейесус.
БССТ вакилининг таъкидига кўра, бундай тенденцияда вируснинг ҳатто вакциналар ҳимоясини ҳам четлаб ўтадиган штамми пайдо бўлиши эҳтимоли бор.
Медик готовит шприц с вакциной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2021
Жамият
Ўзбек-хитой вакцинаси: Отабеков интернетда тарқалган миш-мишларга муносабат билдирди
Айни вақтда "мисли кўрилмаган чораларни талаб этувчи" "мисли кўрилмаган инқироз" кузатилмоқда, дея қайд этди у.
БССТ Фавқулодда ҳолатлар қўмитаси коронавируснинг янги штаммлари хавфи ҳақида олдин ҳам кўплаб маротаба огоҳлантирган, жумладан, ўшанда вируснинг янги турлари янада хавфли ва юқумли бўлиши ҳамда бу штаммларни бошқариш ҳозиргига қараганда анча қийин бўлиши ҳақида гап борганди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала