Мирзиёев Тожикистон етакчисига ҳамдардлик билдирди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Республики Таджикистан Эмомали Рахмон
Президент Республики Таджикистан Эмомали Рахмон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.07.2021
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонга унинг синглиси Қурбонби Раҳмонова вафот этгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси президенти Эмомали Раҳмонга унинг синглиси Қурбонби Раҳмонова вафот этгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Тожикистон президенти матбуот хизмати маълум қилишича, Раҳмоннинг синглиси 20 июль Қурбон ҳайити айёми куни вафот этди. У 64 ёшда эди.
Узбекби Асадуллоева и Эмомали Рахмон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.07.2021
Эмомали Раҳмоннинг қайнонаси вафот этди
Сиёсатчи қариндошининг ўлим сабаблари айтилмаган. Тасдиқланмаган хабарларга кўра, у коронавирус сабабли вафот этган.
Ойнинг бошида Тожикистон етакчисининг қайнонаси Узбекби Асадуллоева коронавирус туфайли вафот этганди. Асадуллоева бир неча кун ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппарати остида ўтказгани маълум бўлганди.
Янгиликлар лентаси
0