Ҳодисалар

Мурод Хонтўраев билан бирга аварияга учраган спортчи комадан чиқди

© Пресс-служба УВД Ташкентской областиАвтомобиль, в котором находился боец ММА Мурод Хантураев
Автомобиль, в котором находился боец ММА Мурод Хантураев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.07.2021
Мурод Хонтўраев билан бирга аварияга учраган спортчи "кома" ҳолатидан чиқди.
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Мурод Хонтўраев билан бирга автоҳалокатга учраган Жасур Анарбоев "кома" ҳолатидан чиқди. Olamsport.com хабарига асосан.
"BMW Х5 русумли машинасида ҳаракатланиб кетаётган Мурод Хонтўраевнинг ёнида шогирди, ММА жангчиси Жасур Анарбоев ҳам бўлган.
Автоҳалокат сабаб оғир аҳволда шифохонага етказилган Жасур Анарбоев "кома" ҳолатида эканлиги хабар қилинганди", - дейилган хабарда.
Боец ММА Мурод Хантураев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.07.2021
Ҳодисалар
Ўзбекистонлик машҳур ММА юлдузи Мурод Хонтўраев автоҳалокатда ҳалок бўлди
19 июль куни Ўзбекистон ММА ассоциацияси вице-президенти Мурод Хонтўраев ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди.
Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4R-12 автомобиль йўлининг 68-километрида бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган "Lacetti" ҳамда "BMW X5" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлди. Бунинг оқибатида "BMW X5" русумли автомобиль йўлдан чиқиб кетиб ағдарилди.
Автомобиль йўловчиси тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилганди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала