Ўзбекистон рус тилини эсга олмоқда ва рус АЭСи қуришга тайёрланмоқда

© Sputnik / Ульяна Соловьева / Медиабанкка ўтишНововоронежская АЭС
Нововоронежская АЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.07.2021
Oбуна бўлиш
Яқин йиллар ичида Ўзбекистон нафақат ўзининг электр энрегиясига бўлган эҳтиёжини қондиради, балким уни қўшни давлатларга, масалан Афғонистонга экспорт қилиш имконига эга бўлади.
Яқиндагина МАГАТЭ мутахассисларнинг Ўзбекистонга уюштирилган 12 кунлик ишчи сафари якунланди. Ташриф давомида хорижий мутахассислар нафақат лойиҳа ҳужжатларнинг тайёрлигини, балким бўлажак атом объектининг хавфсизлиги, жумладан атом қуроли тарқалишини олдини олиш нуқтаи назаридан ҳам, уни қўриқлаш ишлари қандай ташкил қилинаётгани билан танишишди. Турли расмий ибораларни четга суриб, комиссия якуний хулосасини бир сўз билан айтганда – Ўзбекистон ўз тарихида биринчи атом электр станцияси қурилишига тўлиқ тайёр.
Россия жамиятида Ўзбекистон ҳақида унчалик бой бўлмаган, кўплаб эркак ва аёллари Россияга ишлаш учун келадиган давлат деган тушунча мавжуд. Лекин бу қисман тўғри холос.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда иқтисодий кўрсатгичларнинг барқарор ўсиши кузатилмоқда. Масалан 2019 йилда ички ялпи маҳсулот олдинги йилга нисбатан 5,6%га ўсиб 57,9 млрд. долларга етган. Жаҳон банки хулосасига кўра, ЯИМнинг аҳоли жон бошига бўлган миқдори ҳам 3,6 %га ошиб 1724 долларни ташкил қилган. Ҳа бу унчалик катта рақамлар эмас, лекин сўнгги оддий бўлмаган 3 йилда ўсиш тўхтовсиз давом этаётганини ҳисобга олганда, динамика - ёмон эмас.
Макет АЭС  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.07.2021
Ўзбекистон ўзининг биринчи АЭСини қуришга тайёр - МАГАТЭ
Ўзбекистон қазилма бойликларига бой мамлакат. Улар орасида асосийси - газ ва кўмир. Газ қазиб олиш бўйича Республика дунёда 11 ўринда ва йилига 60 млрд. м3 газ қазиб олади. Ундан ташқари Ўзбекистонда уран заҳиралари ҳам кўп. МАГАТЭ, баҳо беришига кўра, Республика ҳудудида 230 минг тоннага яқин уран заҳиралари бор. Ундан ташқари Ўзбекистон олтин, мис, фосфорит ва молибден рудаларини саноат услубида қазиб олиш билан шуғулланади. .
Шундай бойликларга эга бўла туриб, Ўзбекистонда доимий равишда электр энергияси тақчиллиги кузатилади. Аксарият ҳолларда бу айрим ҳудудларни электрдан узилишига олиб келади.
Ўзбкистонда ишлаб чиқарилаётган электр энергияси таркибига кўз югуртирилганда, йиллик электр ишлаб чиқариш ҳажми 61,6 террават соатни ташкил қилиши ва ундан 85 % табиий газ турбиналари орқали ишлаб чиқарилишини кўриш мумкин. Кўмирда эса яна 10% электр энергияси ишлаб чиқарилади. Лекин буларнинг барчаси етарли эмас.
Энергетика вазирлиги саноатни таъминлаш мақсадида аҳолига энергия тарқатувчи паст вольтли электр тармоқларини вақти-вақти билан ўчириб туришга мажбур бўлмоқда. Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистондан сотиб олинаётган энергия ҳам етарли эмас. Шу сабабли ҳам Ўзбекистон раҳбарияти “Тузкан” АЭСи лойиҳасини илдам олға сурмоқда. Жиззах вилоятида қурилиши режалаштирилган АЭСда иккита III+ авлод ВВЭР-1200 атом реакторлари ўрнатиш режалаштирилган. Уларнинг умумий қуввати 2,4 гигаватни ашкил қилади.
Макет АЭС  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.12.2020
Ўзбекистонда АЭС қурилиши: шартнома қайси босқичда
Ушбу йўналишда Тошкент биринчи навбатда Россия билан илмий ҳамкорликдан бошлади. 2019 йилнинг сентябрида Тошкентда Россия Миллий Ядровий университетининг филиали очилди ва у ерда ядрочи-физиклар ўқитила бошланди. Ўқув тили – рус тили бўлди.
Айтиш жоизки, ярим йил олдин Ўзбекистон ҳукумати Россиялик ҳомийлар ёрдамида мактаб ва ОТМларда рус тилини ўрганиш сифатини ошириш бўйича йирик давлат дастурини бошлаган эди. Айни дамда Ўзбекистонда Герцен номидаги Россия педагогика университетининг юздан ортиқ ўқитувчилари меҳнат қилмоқда. Уларнинг олдида яқин вақт ичида 30 мингта маҳаллий рус тили ўқитувчиларини тайёрлаш, ўқув дастурлари ва илмий ишларда рус тили улушини ошириш вазифаси турибди.
Ўзбекистон ўз келажагини ақлли ёшлар билан боғлаган ва шу сабабли бу ерда Лимоносов номли МДУ, Плеханов номидаги Иқтисодиёт университети, Миллий технологик изланишлар университети (МИСиС), Менделеев номидаги Кимё-технологик университет, Губкин номидаги Давлат нефт ва газ университетлери филиаллари очилган.
2020 йилнинг июн ойида Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан Ўзбекистонда геология фанлари институти очилган эди. Ушбу соҳада маҳаллий кадрлар етишмаслигини ҳисобга олганда, бу ерга ҳам россиялик мутахассислар таклиф қилинишига шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Демак миллий таълим тизимида рус тили аҳамияти янада ортади.
Энергетика соҳасида ҳам Ўзбекистоннинг “ўсиши” ҳурматга сазовор деса бўлади. Режалаштирилган АЭС ишга тушиши билан, Тошкент нафақат ички энергетика дефицитини қоплаши, балким импорт қилинаётган электр энергияси ҳажмини камайтириши ва ТУТАП (Туркманистон – Ўзбекистон – Тожикистон – Афғонистон – Покистон) энергия лойиҳасига қўшилиши ва электр энергиясини экспорт қилиш имконига эга бўлади.
Макет АЭС на стенде Ростеха в рамках выставки ИННОПРОМ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.04.2021
Россия Қозоғистонда АЭС қуришга тайёр
Лекин Тошкентнинг умидлари фақат АЭСдан эмас. Айни дамда Ўзбекистонда мавжуд бўлган 8та электр станциясига қўшимча равишда яна 8та ЭС қурилмоқда. Тожикистон билан биргаликда Зарафшон дарёсида умумий қиймати 550 млн. Доллар бўлган “Евон” ва “Фандаре” ГЭСлари қурилиши, Қорқалпоғистонда 1500 мегаватт қувватга эга бўлган МОда энг йирик шамол электр старцияси қурилиши режалаштирилган.
Сўнгги йилда кўрилган чоралар сезиларни натижалар берди десак хато бўлмайди. Агар 2013 йилдда Ўзбекистон 7,23 тераватт-соат энергия импорт қилган бўлса, 2018 йилга келиб ушбу кўрсатгич 2,23 тераватт-соатгача тушиб кетди.
Энергетик мустақилликка эришишда Тошкент, албатта, фақат Россия билан ҳамкорлик қилиш билан чекланаётгани йўқ. Қорақалпоғистондаги шамол электр станциясини Саудиянинг ACWA Power компанияси билан, Тошкент ва Бухорода янги қурилаётган ИЭСларни Туркиянинг Aksa Enerji Uretim А.5 компанияси билан амалга оширмоқда. Лекин энг муҳим лойиҳалар, сўзсиз Россия билан биргаликда амалга оширилмоқда.
Тошкент хом-ашё экспортидан воз кечишга жиддий киришган. Яъни хорижга фақат газ сотишни тўхтатмоқда. Бугунги кунда қазиб олинаётган 60 млрд. м3 газнинг фақат 8 миллиарди Хитойга, 4,5 миллиарди Россияга ва 2,5 миллиарди Қозоғистонга жўнатилмоқда. Ўзбекистон 2025 йилга қадар газ экспортидан тўлиқ воз кечишга қарор қилган. Газ ўрнига ундан ишлаб чиқарилдиган юқори қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Бунда ҳам Россия ёрдам беради.
Петербургда бўлиб ўтган XXIV халқаро иқтисодий форум доирасида Ўзбекистон бир неча Россия компаниялари билан МДҲда энг йирик газ-кимё мажмуаси қуриш тўғрисида шартнома имзолади. Бухоро вилоятида қурилиши режалаштирилган корхонада янги МТО – метанолдан олефинлар ишлаб чиқариш технологияси асосида йилига 720 минг тонна замонавий полимерлар ишлаб чиқарилади.
Макет АЭС  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.01.2021
Шавкат Абдукамилов: Ўзбекистон бўлажак АЭС ишончлилигига шубҳа қилмайди
Шунингдек “Газпром” Шўртан газ-кимё мажмуасини модернизация қилиш учун Ўзбекистонга 300 миллион долларлик кредит ажаратишини эълон қилган эди. Ушбу корхона Шўртан газ-конденсат кони асосида ишлайди ва модернизациядан сўнг 430 тысяч минг тонна полиэтилен ва 280 минг тонна полипропилен ишлаб чиқаради.
СССР тарқалиб кетганидан сўнг Ўзбекистонни ва собиқ Иттифоқнинг бошқа республикаларни рус тилида сўзлашадиган миллатлар тарк эта бошлади. Маҳаллий элиталар ўз давлатларида турли даражада миллатчиликни тарғиб қила бошлашди. Лекин бироз ўтиб, рус тили унутилган давлатларда барча соҳаларда сусайиш ва деградация кузатила бошлади. Бунга яққол мисол Украина бўлиши мумкин. Ушбу давлатда ёввойи миллатчилик ва рус тилига нафрат – ракетасозлик, океанография экспедицяилари ва кўмирни газификация қилиш соҳаларида илмий ишларнинг тўхтатилишига олиб келди.
Бугунги Ўзбекистон эса – Россия билан ҳамкорликдан самарали фойдаланишнинг яққол мисоли бўлиши мумкин. Бунинг учун олдинги “миллатлар қардошлиги” ҳам керак эмас экан, ўз ватанига муҳаббат ва рус тилини эсга олса бас.
Янгиликлар лентаси
0