Церемония открытия XXXII летних Олимпийских игр - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Токио Олимпия ўйинларида
23 июлдан 8 августга қадар Токиода Олимпиада ўйинлари бўлиб ўтади. Унда 71 спортчидан иборат Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси иштирок этади.

Токио Олимпиадаси сўнгги дамда ҳам бекор қилиниши мумкин – ташкилий қўмита

© REUTERS / Eugene Hoshiko/Pool Мэр Токио Юрико Коикэ на мероприятии по случаю 100 дней до Олийписких игр в Токио
Мэр Токио Юрико Коикэ на мероприятии по случаю 100 дней до Олийписких игр в Токио  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.07.2021
Айни дамда Олимпиада иштирокчилари ва делегациялари аъзолари орасида аниқланган жами коронавирус ҳолатлари 81 кишига етган.
ТОШКЕНТ, 21 июл - Sputnik. Токио Олимпиадаси иштирокчилари орасида COVID-19 кескин авж олган тақдирда Ўйинлар сўнгги дамда ҳам бекор қилиниши мумкин деб хабар қилмоқда маҳаллий ташкилий қўмита раҳбари Тоширо Муто, Sky News хабарига асосан.
“Коронавирусга чалинганлар сони неча кишига етишини биз билмаймиз. Лекин вазият кескинлашса биз бирор чора кўришимиз керак бўлади”, - деди қўмита раҳбари.
Агар Токиода касаллик ҳолатлари кескин ошиши кузатилса, ташкилий қўмита ушбу масалани муҳокама қилади ва керакли маслаҳатлашувлар ўтказади, деб қўшимча қилди амалдор.
Маълум бўлишича, айни дамда Оолимпиада иштирок этиши режалаштирилган спортчилар орасида COVID-19га чалинганлар сони 68 кишига етган. Жами делегация аъзолари орасида эса 81 кишини ташкил қилган.
Ундан ташқари бир қатор Олимпиада ўйинлари ҳомийлари Токио-2020 очилиш маросимида иштирок этишдан воз кечишгани ҳам хабар қилинмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала