Маданият

Эксклюзив: Зарина Низомиддинова кинодан ташқарида асосий роли ҳақида сўзлаб берди

© Instagram / zarinanizomutdinovaЗарина Низомутдинова
Зарина Низомутдинова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2021
Баъзи мухлислар “ўзбек киноси юлдузи Зарина Низомиддинова лицензиядан маҳрум этилди" деса, бошқалар эса кинога тушиш таклиф қилинмаётганлиги туфайли у сояга кетди, деб ҳисобламоқда.
Бироқ, актриса ҳозирги бутун вақтини нимага сарфлаётгани ҳақида сўзлаб, турли миш-мишларни рад этди.
Руфина Жаляева. Машҳур ўзбек актрисаси Зарина Низомиддинова карьерасининг энг юқори чўққисида тўсатдан экранлардан ғойиб бўлди ва мамлакатни тарк этди. Аммо мухлислар таниқли шахснинг ҳаётини Instagram’даги аккаунти орқали кузатишни давом этмоқдалар, у ерда актриса оилавий ҳаёти ҳақида ёрқин сурат ва видеороликларни намойиш қилмоқда. Маълумки, бир йилдан кўпроқ вақт олдин 32 ёшли юлдуз турмушга чиқди ва Москвага кўчиб ўтди, иккинчи марта фарзандли бўлди ва ўзини оиласига бутунлай бағишлади.
Зарина Низомиддинова Sputnik Ўзбекистонга берган интервюсида ҳозирги ҳаёти ва келажакка қандай режалар тузгани ҳақида сўзлаб берди.
© Instagram / zarinanizomutdinova Зарина Низомутдинова
Зарина Низомутдинова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2021
Зарина Низомутдинова
- Россия киносида суратга тушишни режалаштиряпсизми? Таклифлар бўлдими?
- Мен бу ҳақда ҳали ўйламаяпман, ҳозирда мен бола тарбияси билан шуғулланяпман. Эҳтимол, келажакда ҳаракат қиламан, кўрамиз, қандай бўлишини.
© Instagram / zarinanizomutdinova Зарина Низомутдинова
Зарина Низомутдинова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2021
Зарина Низомутдинова
- Хитой фильм ёки сериалларида суратга тушганмисиз?
- Ҳа, мен Хитойда “Катта ўзгариш” тарихий сериалида суратга тушганман. Режиссёр Ли Вей.
Зарина Низомутдинова - Sputnik Ўзбекистон

Сериал 2019 йил май ойида Ҳендянда суратга олинган. Унда Иккинчи Жаҳон уруши даврида Хитойда содир бўлган воқеалар ҳақида ҳикоя қилинади.

Зарина Низомоддинова фильмда агент Анна ролини ўйнаган.

- Айтишларича, кўпинча кинода муваффақиятга эришиш ёш актрисалар ўз принципларидан воз кечишига боғлиқ, Сиз бунга дуч келганмисиз?
- Мен учун қолганларга қараганда омадлироқ бўлди, чунки менда - отамнинг қўллаб-қувватлови бўлган! У ҳар доим ҳамма нарсада мени қўллаб-қувватлаган. Уни жуда яхши кўришарди ва ҳурмат қилишарди. У Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган артист, "Ялла" ансамблининг асосчиси бўлган, унинг қўшиқлари ҳали ҳам завқ билан тинглашади.
Шахбоз Низомутдинов - Sputnik Ўзбекистон
Шахбоз Низомиддинов

Афсонавий "Ялла" ансамблининг асосчиларидан бири. У Ўзбекистон ССР телерадио қўмитасида, Ўзбекистон эстрада ва симфоник оркестрида ишлаган.

Низомиддинов 2015 йилда вафот этди.

- Оила учун нимадан воз кечишга тўғри келди?
- Ўзимнинг жонажон мамлакатимдан кетиш, оилам ва дўстларимдан узоқда яшашга тўғри келди, мен уларни жуда соғинаман, менинг уйим - менинг оилам бўлган жойда!
© Instagram / zarinanizomutdinova Зарина Низомутдинова
Зарина Низомутдинова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2021
Зарина Низомутдинова
- Хейтерларингиз борми, уларнинг ҳужумлари тез-тез бўлиб турадими, уларнинг сўзларига қандай муносабат билдирасиз?
- Менда жуда кўп хейтерлар бор ва нафақат Instagramда. Аммо уларга умуман аҳамият бермайман. Уларнинг шарҳ ва хабарларини охирги марта қачон ўқиганимни эслолмайман.
© Instagram / zarinanizomutdinova Зарина Низомутдинова
Зарина Низомутдинова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2021
Зарина Низомутдинова
- Оилангиз ҳақида гапириб беринг, фарзандларингиз нима билан шуғулланишади, келажакда ким бўлишни хоҳлашади?
- Тўнғич ўғлим Темурхон энди ўрта мактабда ўқийди, кўчиб ўтгандан сўнг, давомати яхшиланди, аммо у ҳали келажакда ким бўлишни танламади, кенжа фарзандим эса атиги бир ёшу 4 ойлик - у ҳозирча деярли гапирмайди, шунинг учун унинг келажакдаги режалари ҳақида ҳали билмаймиз.
- 2012 йилда Волоколамск халкаро кинофестивалида сиз “Паризод” фильми учун "энг яхши актриса" мукофотини олдингиз, бу ижодий ҳаётингизни қандай ўзгартирди?
- Табиийки, ҳар бир мукофот бир қадам, мен ўз юртимдан ташқарида мукофот олганимдан жуда бахтиёр эдим. Ўйлайманки, бу жуда яхши.
Маълумот учун:

"Паризод" - ўзбек режиссёри Аюб Шахобиддинов, фильм 2012 йилда “Киношоcк” кинофестивали "Олтин ток" гран-при соҳиби бўлган.

Фильм "Ўзбеккино" Миллий агентлиги буюртмаси билан "Ўзбекфильм" киностудиясида суратга олинган.

- Ўзбекистонга қайтиш режангиз борми?
- Мен хоҳлаган вақтда ўз юртимга келишим мумкин. Аммо мен, эҳтимол, Москвада яшайман, чунки оилам шу ерда.
© Instagram / zarinanizomutdinova Зарина Низомутдинова
Зарина Низомутдинова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2021
Зарина Низомутдинова
- Кинодаги илк қадамларингиз ҳақида гапириб беринг, энг ўз ижодий фаолиятини бошлаётган актрисаларга нима маслаҳат берасиз?
- Кинога биринчи марта таклиф қилинганимда, мен 16 ёшда эдим. Бу "Йўл бўлсин" фильми эди. Шундан сўнг мени турли хил тўлиқ метражли фильм, сериал ва клипларга таклиф қилишни бошлашди.
"Йўл бўлсин" фильми

"Йўл бўлсин" фильми режиссёри Камара Камалова.

Фильм давлат мукофотига сазовор бўлиб, турли кинофестивалларда иштирок этди.

Агар касб худодан белгилаб берилган бўлса, дейди Зарина Низомиддинова, унда муваффақиятга осонликча эришилади. Шу билан бирга, юлдуз ҳеч қачон актриса бўлишни орзу қилмаганлигини тан олди, чунки у машҳурликни ҳаётга халақит берадиган оғирлик деб ҳисоблаган.
Аммо тақдир бошқача тарзда кечди: муваффақиятли дебютдан сўнг, республиканинг энг яхши режиссёрлари ўша пайтда ҳали тегишли соҳада маълумотга эга бўлмаган ёш актрисага ролларни таклиф қила бошладилар.
"Энди тушунмоқдаман, агар ҳамма нарса осонликча ва муваффақиятли кетаётган бўлса, демак, бу сизнинг йўлингиз, унда тўхтаб қолмасликкерак", - дейди Зарина Низомиддинова.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала