Жамият

Эпидемиолог Ўзбекистонда COVID-19 билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишГоспиталь для больных COVID-19
Госпиталь для больных COVID-19 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2021
Эпидемиологнинг айтишича, 2021 йилнинг 10-12 июнидан бошлаб Республикада кун сайин касаллик кўрсаткичи ҳар кунига бир неча ҳолатга кўпайиб бораётгани рост, бироқ бу вазият жуда ҳам мураккаб, дейишга асос бўла олмайди
ТОШКЕНТ, 22 июл - Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи бошлиғи ўринбосари, тиббиёт фанлари номзоди Ботир Қурбонов Ўзбекистонда COVID-19 билан боғлиқ вазиятга баҳо берди.
"Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси бўйича эпидемик вазият мураккаблигича сақланиб қолмоқда. Бу қанчалик хавфли?", - деган саволга жавоб берар экан, Қурбонов касаллик кўрсаткичи 2021 йилнинг 10-12 июнидан бошлаб ҳар кунига бир неча ҳолатга кўпайиб бораётганини тасдиқлади, бироқ бу республикадаги вазият жуда ҳам мураккаб, дейишга асос бўлолмаслигини қўшимча қилди.
Лечение больных с COVID-19 в ГКБ №52 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2021
Жамият
Антирекорд: Ўзбекистонда бир суткада 719 кишида коронавирус аниқланди
"Вазият жуда ҳам мураккаб деб айта олмайман, чунки қўшни давлатлар - масалан, Россия Федерацияси, Қозоғистон Республикаси, қўшни бошқа республикалар, жумладан Афғонистонда ҳам эпидемик вазият Ўзбекистон Республикасига қараганда бир мунча мушкуллигича сақланиб қолмоқда", - деди Қурбонов.
ССВ хабарига кўра, 2021 йилнинг 21 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 122 048 (+719) нафарни ташкил этмоқда. Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 814 нафарни ташкил қилмоқда.
Қурбоновнинг изоҳ беришича, ўлим ҳолатларига асосан касалланганларнинг ўз вақтида шифохонага мурожаат қилмаслиги сабаб бўлмоқда. Шунингдек, сурункали касаллиги бор беморлар ва ўзбошимчалик билан даволанаётган беморлар орасида ҳам ўлим ҳолатлари кузатилмоқда.
В Ташкенте начали вакцинацию в местах массового скопления людей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.07.2021
Жамият
ССВ аҳолининг аксарият қатламини мажбурий вакцинация қилиш ҳақида қарор қабул қилди
Санитария ва эпидемиологик-осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосарининг сўзларига кўра, касалликка чалинганларнинг асосий қисми – йирик шаҳарларда, аҳоли зич жойлашган ҳудудларда қайд этилмоқда.
Хусусан, Тошкент шаҳрида ҳар куни 100дан ортиқ касаллик қайд этилаётган бўлса, пойтахтга чегарадош бўлган Тошкент вилоятида ҳам касалликка чалинганлар кўп қайд этилмоқда.
Касаллик қайд этилиши ҳолатлари бўйича Санэпидхизмат томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Суриштирув хулосаларига кўра, касалликнинг асосий қисми - 95 %га яқини - касалланганлар билан мулоқотда бўлганлар, аниқроқ қилиб айтганда, яқинлари, қариндошлари билан битта уйда яшовчи шахслар ўртасида, қолаверса, инфекция ўчоқларида - касаллик қайд этилган ҳудуд (манзил)да фуқаролар орасида қайд этилмоқда.
Четдан кирганлар орасида инфекцияни юқтириш ҳар кунлик кўрсаткичда жами 1-2тагача ҳолатни ташкил этмоқда, 99% ҳолатда касаллик Ўзбекистонда истиқомат қилаётган касалликка чалинган фуқаролар билан мулоқотда бўлганлар орасида кузатилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала