Церемония открытия XXXII летних Олимпийских игр - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Токио Олимпия ўйинларида
23 июлдан 8 августга қадар Токиода Олимпиада ўйинлари бўлиб ўтади. Унда 71 спортчидан иборат Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси иштирок этади.

Ўзбекистон боксчилари Токиода ҳам биринчи бўлишга тайёр

© МОКБокс бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси
Бокс бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2021
Бокс баҳсларига қуръа ташлаш маросими 22 июль куни бўлиб ўтади ва Ўзбекистон боксчиларининг рақиблари номи маълум бўлади.
ТОШКЕНТ, 22 июл - Sputnik. Ўзбекистон боксчилари Риодаги етакчиликни ҳимоя қилишга шай, деб хабар қилмоқда Миллий Олимпия қўмитаси.
"Токиода ҳам барча “Ўзбек йўлбарслари”дан камида Рио-2016 Олимпия ўйинларида қайд этилган натижаларнинг такрорланишини кутишмоқда. Марат Қурбонов бошчилигидаги жамоамиз Янги Ўзбекистон учун янги ғалабаларни тақдим этишга шай турибди", - дейилган хабарда.
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Токиода сўнгги ўқув-машғулот йиғинини якунлаб Олимпия шаҳарчасига келиб жойлашишди. Эртага (22 июль) бокс баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади ва Ўзбекистон боксчиларининг рақиблари номи маълум бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Токио-2020 Олимпиадасида иштирок этиш учун Ўзбекистон бокс бўйича жами 11та йўлланма - 8 та эркак ва 3 та аёллар вазнида қўлга киритган. Дунё бўйича фақат 3 жамоада 11 нафардан боксчилар билан иштирок этмоқда.
© Пресс-служба НОК УзбекистанаСборная Узбекистана по боксу разместилась в Олимпийской деревне
Сборная Узбекистана по боксу разместилась в Олимпийской деревне - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2021
Сборная Узбекистана по боксу разместилась в Олимпийской деревне
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала