Сиёсат

Ўзбекистонда эртага президент сайлови кампаниясига расман старт берилади

© Sputnik / Павел ЛисицынФлаг Узбекистана
Флаг Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2021
Навбатдаги президент сайлови кўп партиявийлик, номзодлар рақобати, очиқлик, фикр эркинлиги ва чинакам танлов шароитида ўтказилади
ТОШКЕНТ, 22 июл - Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан жорий йил 23 июл куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампанияси бошланганлиги расман эълон қилинади, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Сал аввал Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов мамлакатда соғлом партиялараро рақобат ва барча партияларга сайлов кампаниясини ўтказиш учун тенг шарт-шароитлар яратилган ҳамда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун ажратилган бюджет маблағларини адолатли тақсимлаш, овоз беришнинг ҳалол ва қонуний бўлишини таъминлаш юзасидан зарур чоралар кўрилгани ҳақида маълум қилган эди.
Женщина голосует на избирательном участке во время выборов президента Узбекистана. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.07.2021
Сиёсат
МСК президент сайловларига ШҲТ кузатувчилари миссиясини таклиф этди
Бошқача айтганда, навбатдаги президент сайлови кўп партиявийлик, номзодлар рақобати, очиқлик, фикр эркинлиги ва чинакам танлов шароитида ўтказилади, деб таъкидлаш учун барча асослар мавжуд, деган эди академик.
2021 йил учун Ўзбекистон давлат бюджети тўғрисида”ги қонунга биноан жорий йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтадиган президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш мақсадида Марказий сайлов комиссиясига ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдори 300 миллиард сўм этиб белгиланган.
Сайловда иштирок этадиган сиёсий партияларни молиялаштириш учун яъни умумпартиявий тадбирлар ва сиёсий партия томонидан кўрсатилган номзодларнинг сайловолди ташвиқоти ва тарғибот ишларини амлага ошириш харажатлари учун – 15 миллиард 486 миллион сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала