Спорт

Ўзбекистонлик ёш шахматчи таниқли гроссмейстерни мағлубиятга учратди

© cheШахматные фигуры
Шахматные фигуры - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2021
16 ёшли Нодирбек Абдусатторов голландиялик таниқли гроссмейстер Аниш Гири устидан ғалаба қозонди.
ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Ўзбекистонлик 16 яшар Нодирбек Абдусатторов голландиялик таниқли гроссмейстер Аниш Гири устидан 3:1 ҳисоби билан ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.
Шахматист Нодирбек Абдусатторов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2021
Шахматист Нодирбек Абдусатторов
Нодирбек халқаро рейтингда 127-ўринни эгаллаган бўлса, унинг рақиби, FIDE Жаҳон кубоги турнирининг асосий фаворитларидан бири Аниш бу рейтингда нақ 8-ўринда эди.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Санкт-Петербург шаҳрида шахматнинг блиц ва рапид йўналишлари бўйича жаҳон чемпионатида қатнашаётган 16 ёшли Шамсиддин Воҳидов рапид йўналишидаги баҳсларнинг иккинчи раундида амалдаги жаҳон чемпиони, Магнус Карлсенни мағлубиятга учратганди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала