Дунёда

Пентагон Афғонистондаги вазиятни баҳолади

© AFP 2018 / WAKIL KOHSARВооруженные люди в Афганистане
Вооруженные люди в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2021
"Толибон"* Афғонистонда 200дан зиёд округ марказларини назорат қилмоқда, дея баёнот берди Пентагон
ТОШКЕНТ, 22 июл - Sputnik. "Толибон"* радикал ҳаракати Афғонистондаги округ марказларининг тахминан тенг ярмини эгаллаб олди ва стратегик жиҳатдан устунлик қилмоқда, деб хабар қилди АҚШ Қуролли кучлари штаблар раҳбарларининг бирлашган қўмитаси раҳбари генерал Марк Милли.
"Ҳозир биз айтяпмизки, воқеалар чиндан шундай ривожланмоқда - "Толибон"*нинг қўли устун келяпти. Ҳа, чиндан ҳам шундай бўляпти. Улар ўзларининг ғалабаси муқаррар эканлигини эълон қилишмоқда", - деди Милли Пентагонда бўлиб ўтган брифингда.
Вооруженные люди в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.07.2021
Колумнистлар
Афғонистон. Ҳатто уруш ҳам жаҳолат билан олиб борилмаслиги керак
Унинг сўзларига кўра, "Толибон"* устун келмоқда ва Афғонистондаги 200дан ортиқ - тенг ярмига яқин округ марказларини назорат қилмоқда. Республиканинг 34 та йирик шаҳарлари бугунги кунда "Толибон"* томонидан босиб олинмаган, дея тушунтирди Милли. Аммо ҳаракат уларнинг ярмига босим ўтказмоқда, "аҳолиси энг кўп бўлган ҳудудларни изоляция қилмоқда ва Қобул билан ҳам худди шундай йўл тутишга уринмоқда".
"Қўпол қилиб айтганда, охирги олти-ўн ойлар давомида "Толибон"* томонидан аҳамиятли территориялар босиб олинган. Стратегик устунлик "Толибон"* томонида кўринади", - деган Милли.
Военнослужащие во время совместных антитеррористических учений коллективных сил быстрого реагирования государств-членов ОДКБ на полигоне Халкайер в Таджикистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.07.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
Россия, Ўзбекистон ва Тожикистон афғон чегараси яқинида ҳарбий машқ ўтказади
Миллининг айтишича, афғон армияси ўз кучларини бирлаштириш ва йирик шаҳарлар ҳамда Қобул аҳолисини ҳимоялаш учун округ марказларини ҳаракатга топширмоқда.
Унинг айтишича, Пентагон барча сценарийларни кўриб чиқмоқда, шу жумладан, республиканинг тўлиқ "Толибон"* томонидан босиб олинишини ҳам.
"Ҳали ўйин тугагани йўқ", - дея таъкидлаган олий мартабали ҳарбий.
* Россияда таъқиқланган террорчилик ташкилоти
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала