Россиянинг Су-25 ҳужум самолётлари ўзбек-афғон чегарасига жўнатилади

© Sputnik / Виталий Анков / Медиабанкка ўтишШтурмовик Су-25 СМ ВВС России
Штурмовик Су-25 СМ ВВС России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2021
Oбуна бўлиш
Су-25СМ ҳужум самолёти экипажлари Афғонистон билан чегара яқинида Россия-Ўзбекистон қўшма машғулотларига жалб қилинади.
ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Қирғизистондаги “Кант” авиабазаси (Россия) Су-25СМ ҳужум самолёти экипажлари Афғонистон билан чегара яқинида Россия-Ўзбекистон қўшма машғулотларига жалб қилинади, деб хабар қилди Россия Федерацияси Марказий ҳарбий округи.
Маневрлар август ойининг бошларида Афғонистон билан чегарада жойлашган "Термиз" полигонида ўтказилиши режалаштирилган.
АрМИ-2020. Конкурс Отличники войсковой разведки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2021
Россия БМП-2Мни Тожикистондаги ҳарбий базага жўнатди - видео
Россия Марказий ҳарбий округининг хабар беришича, машқларда Су-25СМ ҳужум самолётлари гуруҳи иштирок этади.
"Россия ҳужум самолётлари Марказий Осиё давлатларининг ҳудудий яхлитлигини таъминлаш учун жанговар тайёргарлик вазифаларини бажараётган қўшинлар гуруҳига ҳаводан ёрдам беради", - деб аниқлик киритилди вазирликда.
Шунингдек, Су-25СМ экипажлари шартли рақибнинг яширин базаларини аниқлаш, йўқ қилиш ва кўчма ҳаво ҳужумидан ҳимоя тизимларидан қочиш машқларини бажаради.
Машғулотларда Россия контингенти Марказий ҳарбий округнинг тинчликпарварлик бўлинмаси ва махсус бўлинма ҳарбий хизматчиларидан иборат бўлади.
Янгиликлар лентаси
0