Сиёсат

Лавров Ғарб Россия атрофида “нотинчлик белбоғи” яратишга уринаётганини таъкидлади

© Пресс-служба МИД РФ / Фотобанкка ўтишМинистр иностранных дел РФ Сергей Лавров
Министр иностранных дел РФ Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.07.2021
Ғарб Россияни қандайдир санитар кордон билан ўраб олиб, қўшни давлатларга таъсир ўтказган ҳолда, бундай қандайдир даромад олигна уринмоқда.
ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Ғарб Россия атрофидаги ҳудудларда вазиятни нотинч қилишга уринмоқда, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

“АҚШ ва ЕИ бизнинг яқин қўшни ва қардош халқларимизни Ғарб ёки Россия орасида танлов қилишга мажбурлаш йўли билан, бизнинг атрофимизда нотинчлик белбоғи яратишга уринмоқда”, - деди Сергей Лавров Дума депутатларининг “Ташқи сиёсий шароитлар” мавзусида бўлиб ўтган вебинарида.

Россия ва унинг атрофидаги ҳудудларни ҳам ҳарбий ҳам иқтисодий йўллар билан ўзлаштиришга уринишлар бўлмоқда, деб қўшимча қилди дипломат.
“Улар бизни қандайдир санитар кордони билан ўраб олиб, қўшни давлатлар ривожланишига таъсир ўтказган ҳолда, бундан ҳатто қандайдир даромад олишга ҳам уринишмоқда”, - дейди Лавров.
Ғарбнинг асл мақсади Украинада яқол намоён бўлмоқда. Сўнгги ойларда эса рангли инқилоб услублари ҳатто Беларусда ҳам қўллашда уриниб кўришмоқда. АҚШ ва ЕИ сайловолди кампаниясига аралашган ҳолда, Молодова учун ҳам кескин кураш бошлаган.
Встреча президентов России и США В. Путина и Дж. Байдена в Женеве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.07.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
Путин ва Байден РФнинг Марказий Осиёдаги ҳарбий базаларини муҳокама қилган - ОАВ
“Энди бўлса, бизнинг ғарбий ҳамкасабаларимиз ўз ҳарбий иштирокини Марказий Осиё ва Кавказ Орти ҳудудларига ҳам кўчиришга уриниб кўришмоқда”, - дейди ТИВ раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ қўшинларини олиб чиқиб кетганидан сўнг Афғонистонда вазият кескин ёмонлашди. У ерда Толибон* мамлакатнинг деярли ярмини эгаллаб олган ва ҳукумат қўшинлари билан жанг олиб бормоқда. Ан шундай вазиятда АҚШ Марказий Осиё давлатларидан Афғонистонда уларга хизмат қилган 10 минг нафар афғонларни қабул қилишни сўрамоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала