МОҚ Ўзбекистон байроқдори ўзгаргани юзасидан расмий баёнот берди

© НОКЗдание Национального Олимпийского комитета
Здание Национального Олимпийского комитета - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.07.2021
Oбуна бўлиш
Оксана Чусовитина мусобақага эрта киришиши муносабати билан байроқдорликдан олинди - МОҚ.
ТАШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Миллий Олимпия қўмитаси Токио-2020 Олимпия ўйинлари очилиш маросимида Ўзбекистон жамоасининг байроқдори ўзгарганига расмий изоҳ берди.
Унда айтилишига кўра МОҚ спортчиларни мусобақа олдидан ортиқча толиқтирмаслик мақсадида ушбу қарорга келган.
"Регламентга кўра, спорт гимнастикаси ва бокс баҳслари 24-июлдан бошланади. Оксана Чусовитина эса 25-июл куни саралаш босқичида қатнашади. Шу боисдан Токио-2020 штаби ва федерация раҳбарлари билан маслаҳатлашган ҳолда ҳамюртларимиз Оксана Чусовитина ҳамда Бобоусмон Батуровни ортиқча толиқтирмаслик мақсадида старти кейинроққа тўғри келадиган бошқа номдор вакилларимиз, боксчимиз Баҳодир Жалолов ва таэквондочи Нигора Турсунқулова делегациямиз байроқдори бўладиган бўлди. Бу бўйича якуний қарор 21-июл куни қабул қилинди", - дейилган хабарда.
Шунингдек, баёнотда очилиш маросимида иштирок этиш кўп вақт олиши ва узоқ муддат оёқда тик туришни талаб этиши ҳамда шаҳарчага кеч қайтилиши ҳам айтиб ўтилган.
Нигора Турсунқулова 26-июл куни баҳсларга киришиши ва Баҳодир Жалолов 29-июлдан ўз иштирокини бошлаши айтиб ўтилган.
Оксана Чусовитина - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.07.2021
Оксана Чусовитина Ўзбекистон байроғини кўтариб чиқмайдиган бўлди
Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Оксана Чусовитини нима сабаблан уни байроқдорликдан олоишганини тушунмаганини ва мусобақа олдидан бироз хафа бўлганини маълум қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0