Жамият

Муфтий Усмонхон Алимов Москвада даволанмоқда

© Управление мусульман УзбекистанаУсмонхон Алимов во время визита в США
Усмонхон Алимов во время визита в США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.07.2021
Ўзбекистон муфтийси Усмонхон Алимов Москвада ўпка ва қон томирлари касалликларини даволаш учун муолажалар олмоқда.
ТОШКЕНТ, 23 июл - Sptunik. Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раҳбари, муфтий Усмонхон Алимов Москвада даволанмоқда, деб хабар қилди ЎМИ матбуот хизмати.
"Муфтий Усмонхон Алимов айни кунда Москва шаҳрида ўпка ва қон томир касалликлари муолажасини ўтамоқдалар. Ҳазратнинг ҳолатлари барқарор. Зарур, барча чора-тадбирлар малакали шифокорлар томонидан амалга оширилмоқда", - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, муфтий Усмонхон Алимов бир неча кун навбатдаги даволаниш муолажаларини олаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала