Церемония открытия XXXII летних Олимпийских игр - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон Токио Олимпия ўйинларида
23 июлдан 8 августга қадар Токиода Олимпиада ўйинлари бўлиб ўтади. Унда 71 спортчидан иборат Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси иштирок этади.

Оксана Чусовитина Ўзбекистон байроғини кўтариб чиқмайдиган бўлди

© AFP / PETER PARKSОксана Чусовитина
Оксана Чусовитина - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.07.2021
Ўзбекистон жамоасида байроқдорлар ўзгарди: Оксана Чусовитина ва Бобо-Усмон Батуров ўрнига Баҳодир Жалолов ва Нигора Турсунқуловалар чиқиши маълум бўлган.
ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Таниқли гимнастикачи Оксана Чусовитина Токио-2020 Олимпия ўйинларида Ўзбекистон байроғини кўтариб чиқмайдиган бўлди. Бу ҳақида спортчининг ўзи Sputnik мухбирига маълум қилди.
Спортчи айтишига кўра, ушбу вазият уни мусобақалар олдидан хафа қилган.
“Менга ҳеч ким сабабини тушунтирмади, фақат сен чиқмайсан дейишди тамом. <...> Мотивацияни ўлдиришди. <...> Ҳеч бўлмаса сабабини тушунтириб беришса бўларди. Ҳаммамиз ҳам одам-ку, тушунардик”, - деди Чусовитина.
Эслатиб ўтамиз, 17 июл куни Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Токио Олимпиадасининг очилиш маросимида Ўзбекистон байроғини Оксана Чусовитина ва боксчи Бобо-Усмон Батуров олиб чиқишини хабар қилишган эди. Лекин 22 июл куни маълум бўлишича XXXII ёзги Олимпия Ўйинларида Ўзбекистон байроғини боксчи Баҳодир Жалолов ва тхэквондочи Нигора Турсунқулова кўтариб чиқиши маълум бўлган.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳозирча вазиятга ҳозирча изоҳ бергани йўқ. Ушбу мавзуда Sputnik томонидан юборилган сўровларга ҳам ҳозирча жавоб келмади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала