“Рома” ўзбек таланти учун 15 миллион таклиф қилишга тайёр - ОАВ

© Официальная страница ФК "Дженоа" в FacebookЭлдор Шомуродов после забитого мяча в ворота "Лацио"
Элдор Шомуродов после забитого мяча в ворота Лацио - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.07.2021
Oбуна бўлиш
"Рома" Шомуродовни "Женоа"дан икки баравар қимматга - 15 миллиона евро эвазига сотиб олиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. “Рома” таркибида яқин вақт ичида янги исм пайдо бўлиши мумкин – у ўзбекистонлик Элдор Шомуродов”, - деб ёзмоқда Италиянинг Il Tempo нашри.
“У Ўзбекистондан келиб қисқа вақт ичида Женоа таркибида кўрсатган қаҳрамонлиги учун Италияда юқори баҳога эга бўлган 26 ёшли иккинчи ҳужумчи, ҳужум қилувчи ярим ҳимоячи, керак бўлса у марказий ҳужумчи бўлиши ҳам мумкин”, - деб ёзади Шомуродов ҳақида нашр.
“Рома” бош менеджери Тиагу Пинту “Женоа” раҳбарияти билан Шомуродов борасида аллақачон мулоқот қилган. Ўзбекистонлик талантнинг баҳоси ўртача 15 миллион еврони ташкил қилади. Бу генуяликлар 2020 йил октябрда унинг учун “Ростов”га тўлаган нархдан 2 баравар қиммат.
Ундан ташқари агар “Рома” Шомуродовнинг келажакда яна бировга сотишга қарор қилса Женоа ундан ҳам фоиз олади.
Элдор Шомуродов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.07.2021
“Женоа” бош мураббийи Элдор Шомуродовни сотишга вето қўйди
Шу билан бирга “Рома” Шомуродов билан ҳам келишиши мумкин, чунки Моуринью 2019 йилнинг февралида у билан учрашган эди. Учрашув Шомуродовнинг агенти томонидан ташкил қилинган бўлиб Шомуродов ўшанда “Рома” таркибида тўп суришда қарши бўлмаган.
Бугун эса Элдор журналистларнинг бошқа жамоалар таклифи борасидаги саволларига, ўзига хос, камтарин услубда жавоб берди.
“Ростини айтсам мен “Рома”нинг менга қизиқиши ҳақида ҳеч нарса билмайман. “Ювентус” ҳам мени таклиф қилмоқчими? Мен учун буни эшитиш қувонарли, карьерамда навбатдаги қадамни ушбу жамоада қўйсам ёмон бўлмасди. Ҳозирча эса, мен ушбу йил 10та гол урсам хурсанд бўлардим”, - деди Шомуродов.
ОАВ хабарига кўра, бугунги кунда Италиянинг учта етакчи футбол клублари - "Ювентус", "Интер" ва "Рома" Шомуродовга қизиқиш билдирмоқда. Женоа раҳбарияти эса ушбу мавсумда Элдорни сотишга "вето" қўйган. Эҳтимол улар "Женоа"ни А-серияда юқорироқ кўтармоқчи, ёки футболчининг нархини оширмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда “Женоа” таркибида Элдор Шомуродов 8та гол ва битта голли узатма беришга муваффақ бўлган эди. Айтиш жоизки Италияга кўчиб ўтган дастлабки кунларида Элдонга мослашиш учун бироз вақт керак бўлган ва дастлабки ўйинларда тўлиқ имкон билан ўйнай олмаган эди. Ундан ташқари жамоа раҳбарияти уни 31та ўйинлардан 16тасига старт таркибга ҳам киртган холос.
Янгиликлар лентаси
0