Тожикистон Афғонистондан 100 минг қочоқни қабул қилишга тайёр

© Sputnik / Андрей СоломоновАфганские беженцы
Афганские беженцы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.07.2021
Oбуна бўлиш
Тожикистон Афғонистондан юз минг ва ундан ортиқ қочоқларни қабул қилиши мумкин. Айни дамда халқаро ташкилот вакиллари билан уларни жоййлаштириш имкониятлари ўрганилмоқда.
ТОШКЕНТ, 23 июл – Sputnik, Лидия Исамова. Тожикистон Афғонистондан 100 минггача қочоқларни қабул қилишга тайёр, Душанбе халқаро ташкилотлар билан биргаликда уларни жойлаштириш имкониятини ўрганмоқда, деди Тожикистон Фавқулодда вазиятлар Қўмитаси раҳбари ўринбосари Эмомали Иброхимзода. РИА Новости хабарига асосан.
“Афғонистон чегараси яқинида жойлашган Тожикистон мудофаа вазирлиги полигонларида бугунги кунда Афғонистондан 100 минггача қочқинларни қабул қилиш ва жойлаштириш мумкин”, - деди Иброҳимзода.
ФВҚ раиси ўринбосари айтишига кўра, Тожикистон бундан ҳам кўпроқ қочқинларни қабул қилиши мумкин. Республика айни дамда халқаро ташкилотлар билан биргаликда афғон қочқинларини қабул қилиш имконятларини ўрганмоқда.
Иброҳимзода айтишига кўра, яқин вақт ичида Тожикистон жанубидаги Хатлон вилояти Кушониён тумани ҳудудида ва Тоғли-Бадахшон маъмурий маркази Хорог шаҳрида иккита махсус омборхона фойдаланишга топширилади. У ерда афғон қочқинлари учун чодирлар, кўрпа-тўшак, гигиена воситалари ва озиқ-овқатлар сақланади.
Афганский военный - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.07.2021
Тожикистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон: АҚШ 9 минг афғонни вақтинча жойлаштиришни сўрамоқда
Тожик амалдорининг сўзларига кўра, июл ойида Тожикистон Афғонистондан 1500 нафар қочқинларни қабул қилган ва уларни тиббий ёрдам, чодирлар, кўрпа-тўшак ва уч маҳал иссиқ овқат билан таъминлаган эди.
“Уларнинг барчаси ўз ватанига Қобул ва Мозори Шариф шаҳарларига 11та чартер парвозлари билан қайтарилди”, - деди Иброҳғимзода.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ қўшинлари Афғонистонни тарк этганидан сўнг, Толибон ҳаракати мамлакатда йирик ҳудудларни эгаллаб олди, ҳукумат қўшинлари билан жанглар қизиб кетди. АҚШ маъмурияти Марказий Осиё республикаларига уларга хизмат қилган 10 мингга яқин афғонистонликларни қабул қилишни сўраган эди. Йил охиригача қочқинлар сони 70 ёки 100 мингга етиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0