Мактаб ўқувчилари нуфузли халқаро олимпиадада 6та медал қўлга киритишди

© МНОПобедители международной олимпиады среди школьников
Победители международной олимпиады среди школьников - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.07.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари математика, биология ва физика бўйича халқаро олимпиадада олтин, кумун ва бронза медаллар соҳиби бўлишди.
ТОШКЕНТ, 24 июл – Sputnik. Ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари математика, биология ва физика фанлари бўйича нуфузли халқаро олимпиадада 2 та олтин, 2 та кумуш ва 2та бронза медалларни қўлга киритишди, деб хабар қилмоқда Халқ таълими вазирлиги.
62-Халқаро математика олимпиадаси
Дунёнинг 110 давлатидан 623 нафар ўқувчи иштирок этган олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 та кумуш ва 1 та бронза медалларини кўлга киритдилар.
Диёрбек Толипов — Бухоро вилояти Ғиждувон тумани 5-ихтисослашган математика мактаби ўқувчиси кумуш медаль;
Олимжон Олимов — Бухоро вилояти Халқаро математика мактаби ўқувчиси бронза медаль.
Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, юртимиз ўқувчилари сўнгги бор 2017 йилда кумуш медальни қўлга киритган.
© МНОПобедители международной олимпиады среди школьников
Победители международной олимпиады среди школьников - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.07.2021
Победители международной олимпиады среди школьников
32-Халқаро биология олимпиадаси
Дунёнинг 76 давлатидан 304 нафар ўқувчи иштирок этган биология олимиадасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та олтин ва 1 та кумуш медалларини кўлга киритдилар.
Норбеков Хумоюн — Жиззах давлат педагога университети қошидаги академик лицей ўқувчиси олтин медаль;
Абдувалиева Азиза — Тошкент педиатрия тиббиёт институти қошидаги академик лицей ўқувчиси олтин медаль;
Турдибоев Ёрқинбек — Навоий вилояти Навоий шаҳри 11-ихтисослашган кимё-биология мактаби ўқувчиси кумуш медаль.
© МНОПобедители международной олимпиады по биологии среди школьников
Победители международной олимпиады по биологии среди школьников - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.07.2021
Победители международной олимпиады по биологии среди школьников
51- Халқаро физика олимпиадаси
Дунёнинг 73 давлатидан 365 нафар ўқувчи иштирок этган 51-Халқаро физика олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси 1 та бронза медалини кўлга киритди.
Раил Хашаев — Тошкент шаҳри 71-мактаб ўқувчиси бронза медаль. Ўзбекистон тарихида физика халқаро олимпиадасидаги иккинчи медаль, мактаб ўқувчисининг илк медали.
Белгиланган қонунчиликка кўра, медаль соҳиблари олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида қабул қилинади. Ундан ташқари ғолиблар пул мукофоти билан тақдирланади:
олтин медаль соҳибига 122 млн. сўм, ўқитувчисига 110 млн. сўм;
кумуш медаль соҳибига 73 млн. сўм, ўқитувчисига 61 млн. сўм;
бронза медаль соҳибига 49 млн. сўм, ўқитувчисига 36 млн. сўм.
Эслатиб ўтамиз, ушбу йилнинг апрел ойида бўлиб ўтган Менделеев номидаги халқаро кимё олимпиадасида ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари 7та медал қўлга киритишган эди.
Янгиликлар лентаси
0